ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Энди Тошкент халқаро аэропортида фаолият кўрсатувчи барча Duty Free дўконларида маҳсулотларни миллий валютада сотиб олиш мумкин, деб хабар қилди NUZ.UZ нашри.
Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар маҳсулотлар миллий валютада тўлашмоқчи бўлса, нархлар Марказий банк курси бўйича ҳисоблаб берилиши мумкин.
Duty Free дўконларидан тўловларни амалга ошириш мумкин бўлган валюталар рўйхати ўтган ҳафтада кенгайтирилди. Бу Тошкент аэропортида йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий қилинди.
Кўплаб дунё мамлакатлари халқаро аэропортларида божсиз савдо дўконларида маҳсулотлар давлат миллий валютада сотилади. Бундан аввал Тошкент аэропортида жойлашган Duty Free дўконларида маҳсулотлар фақат доллар ва еврога сотиб олиш мумкин эди.
Duty Free божсиз савдо дўконларида мамлакат ташқарисига олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотлар сотилади. Уларнинг қийматига айрим божхона тўловлари, акциз, шунингдек қўшилган қиймат солиқларининг қиймати ҳисобга олинмаган. Ушбу турдаги дўконлар асосан давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида (аэропорт, вокзал) ташкил қилинади.