ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Миллий авиакомпания матбуот хизмати янги йил байрами муносабати билан Таиланд ва Малайзияга қўшимча парвозлар амалга оширилишини маълум қилди.
Жадвалга асосан Бангкокга 29 декабрь ва 2018 йил 5 январь кунлари қўшимча қатновлар амалга оширилади.
Шунингдек, Куала-Лумпурга 25 декабрь ва 2018 йил 4 январь куни қўшимча қатновлар амалга оширилади.
Қатновлар замонавий қулай Boeing-767 ҳаво кемаларида бажарилади.