Мирзиёев ҳукуматни "ёшартирмоқчи": қатор раҳбарлар ишдан олинади

© SputnikПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президентнинг сўзларига кўра, ўз зиммасидаги вазифаларни бажариш, зарур натижага эришишни таъминламагани учун турли бўғиндаги раҳбарларни алмаштириш, замонавий билим ва малакага эга бўлган, Ватанга садоқатли, фидойи ёшларга масъулиятли лавозимларни ишониб топширишни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. "Мана, яқинда иш фаолиятимизга бир йил тўлади, аҳолимиз, бизга катта умид ва ишонч билдирган халқимиз олдида амалий ишларимиз билан ҳисобот берадиган вақт келди", — деб таъкидлади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштириш ва раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев муштумзўр раҳбарларга қарши курашишга ваъда берди
Йиғилишда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг давлат маслаҳатчилари, вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Мирзиёев бугунги кунда барча соҳа ва тармоқларда кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганини, бунда Ўзбекистон халқининг фидокорона меҳнати билан ижобий самараларга эришилаётганини қайд этди. "Шу билан бирга, аҳолини безовта қилаётган кўпгина муаммо ва камчиликлар ҳам ўз ечимини кутиб турибди. Одамларимиз эртага ёки узоқ келажакда эмас, балки бугун яхши яшашни, муносиб ҳаёт кечиришни истайди. Шунинг учун биз олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришимиз, уларнинг сифати ва самарадорлигини янада оширишимиз зарур", деди Мирзиёев.

Шунингдек, президентга кўра, аксарият раҳбарлар томонидан тартиб-интизом ва масъулиятнинг бўшаштириб юборилгани, улар ўз фаолиятини замон талаблари асосида ташкил эта олмаётгани, хизмат вазифасига лоқайдлик ва бепарволик билан муносабатда бўлаётгани умумий натижадорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Президент иқтисодиёт ва молия вазирларини тайинлади
"Очиқ тан олиш керакки, биз ўз олдимизга қўйган, эл-юртимиз кутаётган натижаларга ҳали тўла эриша олганимиз йўқ. Бу борадаги ишларни фаоллаштириш, янги босқичга кўтариш мақсадида 27 ноябрь куни "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди", — деди президент.

Ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг самарали ва натижали ишини таъминлаш, уларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта шакллантирилиб, янги комплекслар ва вазирлик ташкил этилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбарлари лавозимлари киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди.

Президент иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, мамлакат ҳудудларини ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалаларини ҳал этишнинг шакллари ва усулларини тубдан ўзгартириш зарурлигини,  ҳар бир ҳудуд, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга янада кенг эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

Мирзиёевга кўра, ўз зиммасидаги вазифаларни бажариш, зарур натижага эришишни таъминламагани учун турли бўғиндаги раҳбарларни алмаштириш, замонавий билим ва малакага эга бўлган, Ватанга садоқатли, фидойи ёшларга масъулиятли лавозимларни ишониб топширишни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Президент Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантириш, халқнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш масаласи биринчи навбатда илм-фан, юксак технологиялар, замонавий инновацион ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш билан узвий боғлиқ эканини таъкидлади. Ва айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожлантириш вазирлиги ташкил этилганига алоҳида тўхталиб ўтди.

"Бизнинг саховатли заминимиз ер ости ва ер усти бойликларига, инсон ресурсларига, билимли ва юқори малакали кадрларга бой. Лекин, афсуски, биз мана шундай улкан салоҳиятимиздан унумли ва самарали фойдалана олмаяпмиз", деди Мирзиёев.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Южной Корее - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев корея бизнеси учун Ўзбекистон эшикларини кенг очди
Йиғилишда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг барқарор ривожланишини таъминлаш, жумладан, қатъий пул-валюта сиёсатини юритиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини кучайтириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, замонавий саноат корхоналари барпо этиш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, самарали солиқ сиёсатини шакллантириш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, давлат статистикаси тизимини такомиллаштириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, давлат раҳбари таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, ёшлар ва хотин-қизлар масалалари билан боғлиқ вазифаларга эътибор қаратди.

Йиғилишда 2018 йилнинг биринчи чорагида бажариладиган аниқ вазифалар бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0