Президент иқтисодиёт ва молия вазирларини тайинлади

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан иқтисодиёт ва молия вазирлари тайинланди

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 ноябрдаги фармони билан иқтисодиёт ва молия вазирлари тайинланди, деб хабар бермоқда UzNews.uz.

Ҳужжатга мувофиқ, Жамшид Қўчқоров молия вазири – бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. У Ботир Хўжаевнинг ўрнини эгаллаган.

Ўз навбатида, Ботир Хўжаев иқтисодиёт вазири этиб тайинланган. 2011 йилдан буён иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаб келган Галина Саидова эса истеъфога чиқарилган.

Янгиликлар лентаси
0