Самарқандлик ўқувчи қизларнинг бокиралигини текшириш кимга керак бўлиб қолди?

Oбуна бўлиш
Айрим хорижий ОАВлар ўзини гинекологликда синаб кўрмоқда: улар самарқандлик қизларнинг бокиралигини текширишга киришди

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўтган ҳафтада аввал битта, сўнгра кетма-кет қатор хорижий нашрларда самарқандлик юқори синф ўқувчилари ва талаба қизларнинг ёппасига гинекология текширувидан ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу янгиликни бутун дунёга тарқатган интернет нашрларнинг айримлари ўз хабарларига "самарқандлик ўқувчи қизларнинг бокиралиги текширилмоқда", деган сарлавҳа танладилар.

Ўзбекистонда "Қизларжон" клублари ташкил этилмоқда
Нима эмуш, Самарқанд вилояти ҳокимиятида фаолият юритувчи корчалонлардан бири маҳаллий ОАВлар қолиб, хориж нашрларига бу ҳақда маълум қилганмуш.

Нима эмуш, "қизлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш учун" уларни гинеколог кўригидан ўтказиш қарори қабул қилинганмуш. Бокира-бокирамаслиги аён бўлгач, қизларнинг ота-онаси билан малакали психологлар суҳбат ўтказаётганмуш…

Хуллас, чет эл нашрлари ёзаётган хабарларга кўзи тушган ўзбекистонликлар ҳайратдан ёқа ушлаган бўлса, бир нашр томонидан "ўз манбасига таянган ҳолда" тўқиб ёзилган уйдирма хабарни бошқа ўнлаб нашрлар кўчириб босишди.

Бу билан номи дунёга машҳур қадим Самарқандда "бокира қизлар борасида аҳвол чатоқ"лиги ҳаммага маълум қилинди.

Аслида-чи? 

Самарқандлик юқори синф ўқувчиларинг бокиралигига шубҳа билан қараган интернет нашрларнинг "тезкор" журналистлари Самарқанд вилояти ҳокимлигига бир бор қўнғироқ қилиб бу хабарни рост-ёлғонлигини текшириб кўришдими?

Йўқ.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-хизмати раҳбари Нуриддин Болиев Sputnik Ўзбекистон мухбири Дилшода Раҳматовага бу хабарлар ёлғонлигини таъкидлади.

"Қайси ота-она ўз фарзандини мактаб томонидан гинеколог кўригидан ўтказишга қўйиб қўяди? Албатта, бу хабарлар ёлғон", — деди у.

Ўзбек қизи - Sputnik Ўзбекистон
Қизлар тарбияси муҳим масала - депутатлар жойларда халқ билан мулоқот ўтказмоқда
Бу хабарга Халқ таълими вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматлари томонидан ҳам раддия берилди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот-хизмати раҳбари Элдор Муҳаммадиев "Бу вилоят шаънига доғ тушириш мақсадида қилинган буюртма", — деган тахминни билдирди.

Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг бу хабарга расмий муносабатини яқин соатлар ичида Спутник Ўзбекистон нашрида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Янгиликлар лентаси
0