Ўзбекистонда "Қизларжон" клублари ташкил этилмоқда

Oбуна бўлиш
Клуб йиғилишларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, юксак маънавият ва миллий маданият тарғиботи, тўй ва маросимларни ихчамлаштириш, маънавий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилади

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси қошида "Қизларжон" клуби ташкил этилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Рейд: Самарқандда тунги барларда беҳаё рақсларни намойиш этган қизлар қўлга олинди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 30 июнь куни ёшлар қурултойида қизлар тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб, улар билан фаол иш олиб бориш кераклигини таъкидлаган эди.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг барча маҳаллаларида, таълим масканларида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Қизларжон" клублари ташкил этилмоқда. Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицейда иш бошлаган мазкур клуб ҳам маълум бир меҳнат тури билан банд бўлмаган, айниқса, ижтимоий фаоллигини намоён эта олмаётган хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга хизмат қилади, дейилади ҳокимлик хабарида.

Клуб 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш хотин-қизларни ихтиёрий равишда бирлаштириб, уларнинг эзгу мақсадлар йўлида фаоллигини ошириш, касб-ҳунар эгаллаши учун шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдамлашади.

Клубнинг машғулот ва йиғилишлари бир неча йўналишларда ташкил этилиб, иштирокчиларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, узлуксиз таълим, юксак маънавият ва миллий маданият тарғиботи, ижтимоий фаолликни ошириш, тўй ва маросимларни ихчамлаштириш, маънавий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Янгиликлар лентаси
0