Қизлар тарбияси муҳим масала - депутатлар жойларда халқ билан мулоқот ўтказмоқда

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишЎзбек қизи
Ўзбек қизи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хонадонларда очиқ мулоқотлар ўтказилиб, мавжуд аҳвол ҳар томонлама ўрганиб чиқилди

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тарбия ишларини янада яхшилашда фаол иштирок этмоқда, деб хабар қилди Тошкент ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Во время службы в мечети. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Президент: яширинча никоҳ ўқиган ҳар қандай муллага жиноий жазо берилади
Хабарга кўра, Жиззах вилояти халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши сессиясида асосий эътибор оила, маҳалла, таълим муассасаларида ёшлар, айниқса, қизлар тарбияси, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш масалаларига қаратилган. Маҳаллаларда, хонадонларда очиқ мулоқотлар ўтказилиб, мавжуд аҳвол ҳар томонлама ўрганиб чиқилган.

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида 9 мингдан зиёд туғруқ ёшидаги аёл тиббий кўрикдан ўтказилган. Шунингдек, оилавий ажралишлар, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, эрта турмуш қуриш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир. Туманда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, тиббий маданиятни ошириш ва ёшларнинг никоҳга оид тушунчаларини кенгайтириш, қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир.

Миллий тикланиш партиясидан президентликка номзод Сарвар Отамуродов - Sputnik Ўзбекистон
Отамуродов ёшлар эрта турмуш қуришларига қарши
"Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахтли бўлишини истайди. — Лекин қизимни тезроқ турмушга берсам, хотиржам бўлардим, деган нотўғри қараш билан қайсидир маънода ўз ҳаловатини ўйлайдиган, фарзандининг ўқишни давом эттириши ёки эгаллаган касби бўйича ишлашига тўсқинлик қиладиган ота-оналар ҳам йўқ эмас", — деди тумандаги 6-умумтаълим мактаби директори Шавкат Абдуалимов.

Абдуалимовнинг сўзларига кўра, мана шундай ота-оналарга тушунтириш мақсадида қишлоқ ва маҳаллаларда мутахассислар иштирокида аҳоли вакиллари билан мунтазам давра суҳбатлари ташкил этиламоқда.

Ушбу тадбирларда қиз болани барвақт турмушга бериш ва эрта фарзанд кўриш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг зарурлиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0