Отамуродов ёшлар эрта турмуш қуришларига қарши

© Foto : Пресс-служба партии "Миллий тикланиш""Миллий тикланиш" партиясидан президентликка номзод Сарвар Отамуродов
Миллий тикланиш партиясидан президентликка номзод Сарвар Отамуродов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 11-ноябр куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Президентликка номзод ўз сайловчилари олдида чиқиш қилар экан, уларнинг эътиборини муҳим бир масалага қаратди. Сарвар Отамуродовга кўра, камдан-кам бўлса-да, аммо ҳали ҳам вояга етмаганлар ўртасида никоҳдан ўтиш ҳолатлари кузатилмоқда.

"Шу боис, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасида аниқ ва таъсирчан чоралар кўриш, бу борадаги тарғибот-тушунтириш ишлари, жамоатчилик назоратини кучайтириш, оила ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш бўйича ишларни изчил давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим", — деб қайд этди Отамуродов.

Ўзбекистон маданий меъроси намуналари - Sputnik Ўзбекистон
Сарвар Отамуродов Ўзбекистон маданий бойликларини қайтариш тарафдори
Ёшлар мавзусини давом эттирар экан, номзод ёшлар онгини халқимизга, миллий менталитетимизга ёт бўлган "оммавий маданият"нинг салбий таъсиридан ҳимоялаш, ёшларни миллий ва маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, миллий уйғониш ғоясини ёшларнинг қалбига сингдириш ниятида эканлигини маълум қилди.

"Ўзлигини англаган, қадрият ва анъаналарини эъзозлаган, тарихий хотирасини асраган халқ иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар тараққиётга юз тутади. Мамлакатимизда бу борада эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ва амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш энг муҳим вазифа. Партиямиз миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғусини мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият берган ва бундан буён ҳам ушбу ҳаётий масалалар доимо эътиборда бўлади", деб қайд этди Сарвар Отамуродов.

Президентликка номзод сайловчиларни 2016-йил 4-декабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0