Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

© Sputnik / СтрингерЗима в Ташкенте
Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Cиноптикларнинг маълум қилишларича, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 13 даражагача пасайиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. 27-29 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳароратнинг пасайиб, ёмғир ҳамда қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда республика Гидрометеорология маркази хабар қилди.

Города мира. Берлин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳаво минус 2 даражагача совиб кетиши кутилмоқда

Хабарда айтилишича, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 13 даражагача тушиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 27-28 ноябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 29 ноябрь куни ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 5-10 м/с.да эсади. 28 ноябрь кечқурун ҳаво ҳарорати —1… —3, кундузи 5…7 даража илиқ бўлади; 29 ноябрь кечқурун — 5… — 1, кундузи 6…8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 27 ноябрь куни ёғингарчилик бўлмайди, 28 ноябрь куни ёмғир ва қор ёғиши мумкин. 29 ноябрь куни ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 3-8 м/с.да эсади, 28-29 ноябрь кунлари баъзи жойларда 5-10 м/с.гача кучайиши мумкин. 28-29 ноябрь кунлари кечқурун ҳаво ҳарорати — 3… —8, кундузи 0…5 даража илиқ бўлади.

Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиши кутилмоқда

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 27 ноябрь куни ёғингарчилик бўлмайди, 28-29 ноябрь кунлари эса ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 3-8 м/с.да эсади. 28-29 ноябрь кечқурун ҳаво ҳарорати — 5…0, кундузи 2…7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 27 ноябрь куни ёғингарчилик бўлмайди, 28-29 ноябрь кунлари ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 3-8 м/с.да эсади. 28-29 ноябрь кунлари кечқурун ҳаво ҳарорати — 5… 0, кундузи 5…10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 27-28 ноябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 29 ноябр куни кундузи ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 5-10 м/с.да эсади. 28-29 ноябр кунлари кечқурун ҳаво ҳарорати —5…0, кундузи 2…7 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0