Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиши кутилмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь
Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёғингарчиликлар ва кучли шамол кузатилади. Шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. «Ўзгидромет» маркази маълумотларига кўра, 18 октябрдан Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши, ёмғир ёғиши ва шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, 18 октябрь куни ҳаво ҳарорати кундузи ўртача +12…+17, кечаси — +9…+14 даражагача тушади. 19-20 октябрь кунлари эса ҳарорат +15…+20, кечаси +5…+10 даражага етади.

Чоршанба куни республика бўйлаб ёғингарчиликлар ва кучли шамол кузатилади. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

Янгиликлар лентаси
0