ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. 13 ноябрдан бошлаб бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда, деб ёзади uznews.uz. Синоптикларнинг маълум қилишларича, айрим ҳудудларда ҳарорат кечаси —2 даражагача тушади.
Тошкентс, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўзгарувчан об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 12-13 ноябрь кунлари кечаси +7…+12, 14-15 ноябрь кунлари +5…+10 даража, 12 ноябрь кундузи +18…+23, 13-15 ноябрь кунлари +10…+15 даражагача бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида 12 ноябрь куни ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 12-13 ноябрь кунлари кечаси +2…+7, 14-15 ноябрь кунлари —2…-3 даража, 12 ноябрь кундузи +12…+17, 13-15 ноябрь кунлари +5…+10 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 14 ноябрь куни айрим туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 12-13 ноябрь кунлари кечаси +7…+12, 14-15 ноябрь кунлари +5…+10 даража, 12 ноябрь кундузи +18…+23, 13-15 ноябрь кунлари +10…+15 даражагача бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 14-15 ноябрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8…+13, 12 ноябрь кундузи +21…+26, 13-15 ноябрь кунлари +10…+15 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 12-14 ноябрь кунлари кечаси +6…+11, кундузи +15…+20 даража, 15 ноябрь кечаси +5…+10, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.