ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонда полиэтилен пакетлардан иборат мусор нафақат ахлатхоналарни, балким банча ён-атрофни тўлдириб юборган. Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистонда полиэтилен пакетларни пуллик қилишга қарор қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Полиэтилен пакетларни барча савдо нуқталарида чекланмаган миқдорда бепул тарқатиш оқибатида бугунги кунда Ўзбекистонда полэтилен ахлати миқдорининг кескин кўпайишига олиб келмоқда. Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган мажлисда ушбу масала муҳокама қилинди.
Экспертлар ушбу муаммони ҳал қилишнинг турли йўлларини таклиф қилишди. Давлат Геология қўмитаси раиси ўринбосари Айбек Адхамжанов айтишига қараганда, ҳақиқатдан ҳам пластик пакетлар табиатга зарар келтирмоқда. Мутахассис фикрига кўра, уларнинг сифатини ошириб, таркибида органик элементлар кўпроқ қўшиш керак.
Олий Мажлис депутати Фарходжон Қувватовнинг фикрига кўра, мамлактда ушбу пакетларни бепул тарқатишни чеклаб, фақат пулга сотиш тартибини киритш керак.
“Бугунги кунда биз ахлатни қайта ишлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланмоқдамиз. Бунинг учун янги технологияларнинг турли хиллари қўланилмоқда. Шу билан бир вақтда пластик пакетларни пуллик қилиш вақти ҳам келди.Бу аҳолини улардан камроқ фойдаланишга ундаши мумкин”, — деди депутат.
Шуни қайд этиш керак-ки, бугунги кунда дунёнинг 40 мамлакатида полиэтилен пакетлардан фойдаланишга таъқиқ киритилган. Европа мамлакатлари ва Россияда ҳам полиэтилен пакетлар фақат сотилиши мумкин. Сотувдан тушган маблағ эса пластик ахлатни қайта ишлашга йўналтирилади.
Ўзбекистон ҳукумати охирги йил давомида бутун мамлакат бўйлаб қаровсиз ерларда қолдирилган чиқиндиларга қарши курашмоқда. Ушбу мақсадда республикада “Тоза ҳудуд” номли 13та давлат унитар корхонаси ташкил қилинди. Шаҳар ва туманларда уларнинг 174та филиали очилди. Бунинг эвазига 10 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Яқин орада 482та замонавий контейнерлар билан жиҳозланган, чиқинди жамлаш пунктлари қуриш режалаштирилган. Улардан 289 тасининг лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланиб, қурилиш ташкилотларибилан керакли ҳужжатлар имзоланган.
Шунингдек йил охирига қадар 52 млрд сўм эвазига 158та ассенизация автомобиллари сотиб олиш режалаштирилган. Самарқанд втомобил заводи билан 122та ана шундай автомобил сотиб олиш ҳақида шартнома имзоланган.