Қишлоқда ҳам чиқинди ташлаш жойи зарур

© Sputnik / Ирина Калашникова / Медиабанкка ўтишПариждаги мусор қутилари
Париждаги мусор қутилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қишлоқда чиқиндихона бўлмаса, аҳоли мусорни қаерга ташлайди? - Йўл четига, сойга, ариққа ва бошқа жойларга. Оқибатида ифлосгарчилик ва турли касалликлар келиб чиқади. Атроф-муҳит экологиясм ва инсонлар маданияти бузилади.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг кўплаб қишлоқларида чиқинди ташлайдиган махсус жой ва чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари ташкил қилинмаган. Бунинг оқибатида қишлоқларда нафақат экологик вазият, балким одамлар орасидаги муносабатлар ҳам ёмонлашмоқда.

Zarafshon нашри муаллифи Анвар Мустафоқулов ёзишига қараганда, Самарқанд вилоятиинг Ургут туманидаги Мўминобод маҳалласида яқинда айнан чиқинди сабаб уч-тўрт оила ўртасида келишмовчилик юзага келди. Гап шундаки, хонадонларда тўпланган чиқиндилар шу ҳудудни кесиб ўтган сойга ташланаркан. Маҳалланинг қуйи қисмида яшовчилар эса баҳор келиб, қорлар эрий бошлагач, шу сойдан оқадиган сувдан фойдаланишади.

Чиқиндини қайта ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда чиқинди тўплаш тизими ачинарли аҳволда

Кейинроқ, икки ўртада юзага келган вазият чиқиндини бошқа сойга ташлашга келишув билан ниҳоясига етди, лекин муаммо ҳалигача охиригача ҳал қилингани йўқ.

Маҳалла вакиллари айтишига қараганда сой сувидан яқин-яқингача ҳатто истеъмол учун фойдаланиш мумкин бўлган. Маҳаллага сўнгги марта беш йил олдин  чиқинди ташлаш масаласида туман ободонлаштириш бўлими вакиллари келган. Аммо ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Шундан буёғига яна барча ўз билганича иш тутмоқда. Атроф-муҳит ифлосланмоқда, экологик вазият ёмонлашмоқда. Бу ҳолат эса ҳозирча на туман ободонлаштириш бўлимини, на туман давлат санитария-эпидемиология марказини ва на табиатни муҳофаза қилиш инспекциясини ташвишга солаётгани йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш" тўғрисидаги қарори эълон қилинганига уч йилдан ошди. Унга кўра, ҳар бир аҳоли пунктида, жумладан, қишлоқ ҳудудларида чиқинди ташлаш жойлари ташкил этиш, мавжуд чиқиндиларни белгиланган вақтда ташиб кетиш йўлга қўйилиши лозим эди. Тўғри, мазкур ҳуқуқий ҳужжат асосида Ургут туман ободонлаштириш бўлимида санитар тозалаш участкаси ташкил этилди, график асосида ҳар бир маҳалладан ҳафтада уч марта чиқиндини ташиб кетиш белгиланди. Аммо амалда бугун чиқинди тўплаш ва ташиш туман маркази ва айрим қишлоқлардагина йўлга қўйилган. Унда ҳам чиқинди ҳафтада икки марта ташиб кетилади.

Афсуски, туман марказининг барча маҳаллаларида ҳам чиқинди ташиш йўлга қўйилмаган. 

– Ҳовлимизда бир ярим ойдан бери тўпланган қаттиқ чиқиндилар битта хонамизни тўлдириб турибди, – дейди Дўстлик маҳалласида яшовчи Мунаввара ая. – Ўтган йиллари чиқиндини ташиб кетиш учун ойда икки марта машиналар келиб турарди. Аммо кейинги вақтда шу ҳам йўқолди. 

2016 йилда туман марказида 8х10 метрли алоҳида чиқинди ташлаш жойлари ташкил этилди, учта чиқинди тўплаш полигонлари тартибга келтирилди, махсус автотарози ўртатилди. Ундан ташқари 2014-2015 йиллар давомида 20 дона махсус чиқинди ташиш машинаси олиб келинди. Тумандаги барча чиқиндиларни олиб чиқиш ва кўмиб ташлаш учун "Илонсой" чиқиндихонаси ташкил этилди.

Шунга қарамай, бугун аксарият қишлоқларда на махсус чиқинди ташлаш жойлари ва на уни ташиб кетиш йўлга қўйилган. Бу эса аҳоли турмуш маданияти, атроф-муҳит мусаффолиги, ободонлаштириш борасидаги ишларга соя солиб турибди.

 

Янгиликлар лентаси
0