Ўзбекистонда чиқинди тўплаш тизими ачинарли аҳволда

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишЧиқиндини қайта ишлаш
Чиқиндини қайта ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар йили 100 миллион тонна саноат чиқиндилари, 35 миллион куб метр маиший рўзғор чиқиндилари ҳосил бўлади

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш тизими ачинарли аҳволда ва уни тубдан модернизация қилиш лозим, деди Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов.

Унинг айтишича, бугунги кунда ҳар йили 100 миллион тонна саноат чиқиндилари, 35 миллион куб метр маиший рўзғор чиқиндилари ҳосил бўлади.

"Бу чиқиндиларни утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган тизимли корхоналарни мавжуд эмаслиги натижасида республика миқёсида 2 миллиард тонна чиқинди тўпланиб қолган. Чиқиндилар тўпланадиган ва қайта ишлайдиган аксарият чиқиндихоналарнинг ҳолати ачинарли аҳволда. Мазкур аҳволни ижобий томонга ўзгартиришда эса, чиқиндиларни утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган корхоналарни тизимли ташкил этиш, уларга солиқ имтиёзлари бериш алоҳида аҳамият касб этади", — деди номзод.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2012 йил ўрталаридан бошлаб чиқиндини алоҳида тўплаш тажрибаси қўлланилмоқда. Масалан, қаттиқ маиший чиқиндилар қуйидаги турларга бўлинган ҳолда тўпланиши лозим: пластмасса, металл, қоғоз, биологик ва шиша чиқиндилар.

Чиқинди тўплайдиган пунктлар чиқиндини алоҳида тўплаш учун фарқланувчи ранг, ёзув ва белгига эга махсус контейнерлар билан таъминланган бўлиши шарт.

Ўзбекистонда Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади. Президентликка номзодлар тўрт нафарни ташкил этади. ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" Сарвар Отамуратов, "Адолат" Наримон Умаров номзодини илгари сурган. Ўзбекистон ХДП Ҳотамжон Кетмонов номзодини тасдиқлаган.

Янгиликлар лентаси
0