ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Олдинги мақолаларимда мен бир неча бор, Ўзбекистонда солиқ босими жуда юқори эканлигини айтиб ўтган эдим, Осиёнинг энг тез ривожланаётган мамлакатларидаги солиқ босимини Ўзбекистон билан солиштирган эдим, деб ёзади Юсупов.
Осиё Тараққиёт банкидан олинган маълумотларга кўра, 2015 йилда Ўзбекистонда солиқ босими ҳудуддаги бошқа мамлакатларга нисбатан 1,5 — 2 баравар кўп бўлган.
Бундай шароитда бизнинг тадбиркорларимиз қандай кун кўриши мумкин? Солиқлар бундай юқори бўлса биз ўз иқтисодимизга қандай қилиб чет эл сармояларини жалб қилишимиз мумкин?
Мен иштирок этган суҳбатларда бизнинг амалдорлар, доимо, "Нега сиз бизни фақат осиё мамлакатлари билан солиштирасиз? Масалан, Ғарбий Европанинг айрим мамлакатларида (Голландия, Швеция, Франция) солиқлар бизникидан ҳам кўп!", - дейишар эди.
Бу борада турли ривожланган мамлакатлар турли сиёсат олиб боради. Айрим бой давлатларда ҳақиқатдан ҳам солиқлар миқдори катта. Лекин бошқаларида (АҚШ, Япония) улар унчалик катта эмас.
Биринчидан, Ғарбий Европада, АҚШ ва Японияда ҳам, олдин, аҳоли камбағал бўлган вақтларда солиқлар миқдори ҳам бугунгидан анча кам бўлган"
Иккинчидан, уларнинг олдида тез иқтисодий ривожланиб, бир неча ўн йиллардан кейин ривожланган мамлакатларга етиб олиш каби мақсад йўқ. Бизни эса — бундай улкан солиқлар қўйишга ҳаққимиз йўқ.
Шунинг учун ҳам мен биздаги солиқ босимини турмуш даражаси ва иқтисодий жиҳатдан Ўзбекистонга ўхшаган мамлакатлар билан солиштирдим.
Мана бу мақолада Жаҳон банки экспертлари собиқ Иттифоқ мамлакатларидаги солиқ босимини келтириб ўтган.
Собиқ СССР мамлакатларида даромад солиғи миқдори (2012 йил):
Ушбу мамлакатларда турмуш даражаси айнан Ўзбекистондагидек. Бу Швеция ёки Голландия билан солиштиргандан кўра тўғрироқ. Ундан ташқари ушбу мамлакатлар тарихи ва мустақиллик йилларида босиб ўтган йўллари, ижтимоий тўловлар босими ҳам Ўзбекистонга жуда ўхшаш.
Ушбу ва ундан олдинги графикларда кўриб турганингиздек Ўзбекистонда бошқа мамлакатларга нисбатан солиқ босими жуда юқори.
Бунга жавобан бизнинг амалдорларимиз "Жаҳон Банки экспертлари адашган. Бизда солиқлар миқдори Грузия ва Эстониядан баланд эмас", — деб жавоб беришди.
Мен солиқ эксперти эмасман ва дарҳол бунга қарши аргументлар келтира олмайман. Лекин мен иқтисодчиман, шунинг учун мен уларга муайян корхона мисолида далил келтираман.
Қулай бўлиши учун турли мамлакатларда бир хил бизнес юритадиган халқаро компанияни мисол тариқасида оламиз. Масалан, "Билайн". Мен уйда ва турли мамлакатлардан сафарда бўлган вақтимда уларнинг хизматидан тез-тез фойдаланиб тураман.
Мен "Билайн"дан МДҲнинг етти мамлакатида солиқ босими ҳақидаги маълумотлар олишга муваффақ бўлдим. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Билайн компаниясининг даромади таркибида солиқлар ва турли мажбурий тўловлар миқдори, 2016 йил, % ҳисобида:
Кўриб турганингиздек, битта компания, битта бизнес тури ва бир хил даромад асоси. Қўшимча қиймат солиғи ва меҳнат солиғи барча мамлакатларда алоҳида ҳисобланади.
Диаграммадан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда "Билайн"га солиқ босими, Украинага нисбатан — икки баравар, Грузия, Қирғизистон, Қозоғистонга ва Арманистонга нисбатан — 3 баравар ва Россияга нисбатан — 6 баравар кўп. Кўриниб турибди-ки, ушбу кўрсатгичлар Жаҳон банки ҳисоб-китобларига жуда ўхшаш.
Ҳўш нимага бундай? Агар бизнинг солиқларимиз "худди бошқа мамлакатлардагидек" бўлса, нега натижа бутунлай бошқача? Бунинг сабабини синчиков ўрганиб чиқдим.
Фойда солиғи
Билайн тўлаётган солиқларнинг тенг ярми бу — фойда солиғи. "Бизда фойда солиғи 7,5 % — бу дунёда энг кичикина ставка", — деб жар солаётган айрим мутахассислар эътиборини қуйидаги сонларга қаратмоқчиман.
Агар ҳақиқатдан шундай бўлса, унда фойда солиғи 15% бўлган Грузияда, қандай қилиб солиқ босими корхонанинг умумий даромаддан 0,3 %ини, фойда солиғи 20% бўлган Россияда — умумий даромаддан 1,3 %ини ташкил қилиш мумкин?
Келинг энди дунёда энг кам солиқ миқдори белгиланган мамлакатда, қандай қилиб бошқалардан анча кўп солиқ тўлашимизни билиб олайлик.
Биринчидан, солиқ базаси, яъни солиқ нимадан ҳисобланишига назар ташлайлик. Бошқа мамлакатлардаги тадбиркорлар, фойда солиғини ҳисоблаганда жуда кўп ҳаражатларни солиқ базасидан(солиққа тортиладиган асосдан) чиқариб ташлашлари мумкин.
Ўзбекистонда эса, хайр-эҳсон ёрдамлари миқдори, ходимларга моддий ёрдам миқдори, аудит харажатлари (бир йилда бирмаротабадан кўп бўлса), ходимлар тиббий суғурта харажатлари солиқ олиш базасидан чиқриб ташланмайди. Турли бизнес учрашувлар, тадбирлар харажатлари эса даромаднинг 1%дан кўп бўлмаган миқдорида рухсат берилади. Сармоя харажатларини солиқ базасида чиқариш эса — бир неча йилга чўзиб юборилади.
Бизда солиқ базасидан чиқариладиган харажатлар рўйхати ёпиқ. Ушбу рўйхатда бўлмаган харажатлар эса, автоматик равишда солиқ олиш базасига киритилмайди ва уни камайтирмайди. Умуман айтганда, Ўзбекистондаги 7,5 % фойда солиғи билан Грузиядаги 15 % фойда солиғи орасида улкан фарқ бор. Ўзбекистонда тадбиркорлар соф фойдадан ташқари бир талай харажатлардан ҳам фойда солиғи тўлайди.
Иккинчидан, Ўзбекистонда айрим соҳаларда, жумладан уяли алоқа соҳасида ҳам, энг кам бўлган 7,5 %ли фойда солиғидан ташқари 50 %ли устама фойда солиғи ҳам бор. Агар уяли алоқа оператори рентабеллик даражаси 20%дан ошса, фойданинг ошган миқдоридан қўшимча 50%ли фойда солиғи ҳам олинади. Мана сизга дунёда энг кам солиқ ставкаси…
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар фойда солиғидан ташқари яна бир неча хил солиқлар тўлаши керак:
8 % — ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилма солиғи = (фойда — фойда солиғи)*0,08.
10 % — дивиденд солиғи, агар корхона таъсисчиси чет эл фуқароси бўлсағю, ўша мамлакат билан Ўзбекистон орасида икки карра солиққа ториш шартномаси бўлмаса.
2750 сўм — ойлик абонент номери учун тўлов солиғи. (Бошқа мамлакатларда бундай тўлов умуман йўқ. Шунинг учун ҳам бизда абонент тўлови бўлмаган тарифлар йўқ)
Даромад (кирим) солиқлари
Ўзбекистонда умумий тартибда солиқ тўлайдиган барча корхоналар Республика Йўл фондига (1,4 %), Бюджетдан ташқари Нафақа фондига (1,6 %), Таълим муассасаларини таъмирлаш фондига (0,5%) — жами 3,5 % солиқ тўланади. Эслатиб ўтамиз, ушбу солиқ корхонага келиб тушган барча маблағлардан (умумий кирим) миқдоридан тўланади.
Мен олдин ҳам бир неча маротаба айтган эдим. Ўзбекистонда меҳнат тақсимотининг юқори даражада ривожланишининг асосий душмани, бу — даромад солиқлари. Ушбу солиқ бизнинг иқтисодга юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришга йўл очиб бермайди.
Даромад солиғи — миқдори бўйича "Билайн" Ўзбекистонда тўлаётган солиқлар орасида учинчи ўринда туради. Қўшимча қиймат ва меҳнат солиқларини ҳисобга олмаганда.
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС)
Қўшимча қиймат солиғиғи Ўзбекистонда энг юқори — 20 %, Россия ва Грузияда — 18 %, Қозоғистон ва Қирғизистонда — 12 %.
Ундан ташқари, ушбу солиқнинг Ўзбекистонда ўзига хос хусусиятлари бор. Масалан, агар сиз ишлаб чиқарилган маҳсулотни таннархидан арзонга сотсангиз ёки бирор давлат ёки нодавлат ташкилотига бепул равишда топширсангиз, Қўшимча қиймат солиғини барибир тўлайсиз (маҳсулот таннархидан).
Яна бир муаммо, Ўзбекистонда ҚҚС тўлов тизимида узилишлар жуда кўп, чунки кўп кохоналар ҚҚСсиз солиқ тизимида ишлайди. Агар сиз олдин ҚҚС тўламаган корхонадан бирор нима сотиб олсангиз, уни тўлиқ миқдорда ўз ёнингиздан тўлашга мажбур бўласиз. Бундай ҳолда ҚҚС 20 %ли даромад солиғига айланади.
Меҳнат солиқлари
Яқинда чоп этилган мақолада Мансур Тангишов Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги меҳнат солиқлари миқдорини ҳисоблаб чиққан. Унга кўра биз яна "ҳаммадан олдинда".
Жисмоний шахслар ойлигида даромад ва ижтимоий солиқлар миқдори, % ҳисобида:
Кўриб турганингиздек, ҚҚС ва меҳнат солиқлари миқдорини ҳисобга олганда, Ўзбекистон ва биз кўриб чиқаётган мамлакатлар орасидаги фарқ янада катталашади.
Тўғри, Франция ёки Швецияда солиқлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, лекин лекин бизда даромад ва иқтисод ривожланиш даражаси ҳам турлича. Иккинчидан, солиқлар миқдори юқори бўлган мамлакатларда, шунга яраша сифатли тиббиёт ва сифатли ўрта ва олий таълим хизматлари ҳам бепул. Шунингдек, жамиятнинг барча тоифаларига қаратилган кучли ижтимоий ҳимоя тизими ҳам бор.
Балким Ўзбекистонда мавжуд бўлган ташқи меҳнат миграцияси муаммосининг туб негизида ҳам айнан шу муаммо ётгандир. Балким иқтисод ва тадбиркорлар бўйнига бўғма илондек ёпишган ушбу солиқлар, туфайли янги корхоналар, янги иш ўринлари ташкил қилинмаётгандир?
Агар бир самарали иқтисод яратмоқчи бўлсак, бизнинг солиқларимиз миқдори, нима сабабдан биз каби ривожланаётган мамлакатларникидан кўра кўпроқ бўлиши керак?
Хулоса ёки ушбу вазиятда нима қилишимиз керак?
Мен бу ҳақида жуда кўп ёзганман ва яна бир маротаба такрорлайман:
1. Солиқ тизимини тўлиқ қайта ислоҳ қилиш керак: барча катта ва кичик корхоналарни ягона солиқ тизимига ўтказиб, солиқ босимини кескин даражада камайтириш керак. Хусусан, қуйидаги солиқларни бекор қилиш керак:
— даромад (кирим) солиқларини бекор қилиш (умумий тартибдаги корхоналар учун);
— солиқлар сонини кескин камайтириш, (абонент номери учун тўлов каби, кўз кўриб қулоқ эшитмаган солиқларни бекор қилиш)
— солиқ фоизларини камайтириш;
— Сармоя харажатларида 100 %ли амортизация ва ҚҚСни қайтариш тизимини ишга тушириш;
2. Аксарият корхоналарни ҚҚС солиқ тизимида ишлашга жалб қилиш ёки АҚШ ва Японида бўлгани каби чакана савдо солиғи киритиш.
3. Меҳнат солиқларини кескин камайтириш. Солқ олишинг прогрессив тизимидан ягона ставка тизимига ўтиш. Бу мамлакатда ойликлар ошиши учун яхши стимул бўлиши мумкин.
4. Турли шахсий ва соҳа солиқларини бекор қилиш. Келажакда солиққа тортишнинг турли-туман тизимларидан воз кечиб, ягона тизимга келиш.
5. Солиқ жамлаш ва солиқ ҳисоботи тизимини соддалаштириш