Ўзбекистон 2030 йилга келиб даромади ўртадан юқори мамлакатга айланади - Жаҳон банки

Oбуна бўлиш
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакили сўзларига кўра, Ўзбекистон ва банк орасидаги ҳамкорлик мамлакатда тадбиркорлик, сармоялар учун қулай шароит яратиб республиканинг халқаро бозорда рақобатбардошлигини оширади.

TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси 2030 йилга келиб даромади ўртадан юқори бўлган мамлакатга айланади, деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакили Хидеки Мори, банкнинг расмий сайтида эълон қилинган интервьюда.

"Ўз тажрибасини, билим ва молия манбааларини ишлатган ҳолда Жаҳон банки Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига, аҳоли турмуш даражасини кўтаришга  ўз ҳиссасини қўшишга тайёр. Ўзбекистон илдам ривожланиб боради ва  2030 йилга келиб даромади ўртадан юқори бўлган мамлакатлар қаторига қўшилади", — деди у.

Хидеки Мори айтишига қараганда, Жаҳон банкининг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги мамлакатнинг 2017-2021 йилга қадар белгиланган ривожланиш стратегияси асосида ётади.

Унинг сўзларига қараганда, Банк билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистонда тадбиркорлик ва сармоя муҳитини яхшилаб, мамлкатнинг халқаро майдонда рақобатбардошлигини кучайтириш мумкин.

Айни дамда халқаро ташкилот Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги, энергетика, сув манбаалари, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0