Ўзбекистон-Тожикистон дўстлиги Роғун ГЭСини қурилишини битказишга ёрдам беради

© Официальная страница пресс-службы президента РТ в FacebookЭмомали Рахмон на строительной площадке Рогунской ГЭС
Эмомали Рахмон на строительной площадке Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йил октябрь ойида Тожикистон баландлиги 335 метр, қиймати 1,95 миллиард долларлик устки тошли тўғонни барпо этиш ишларини бошлаганди. ГЭСнинг умумий қиймати 3,9 миллиард доллар деб баҳоланмоқда

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва хорижий инвестиция ажратилиши Роғун ГЭСи қурилишини битказишга кўмак беради. Бу ҳақда Европа тараққиёт банки таҳлилчилари айтишмоқда.

Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Роғун ГЭСи Ғарб берадиган пул эвазига қуриб битказилади

"Тожикистон ҳукуматининг Роғун ГЭСи қурилишини битказиш режасига қўшимча туртки берилди. Ўзбекистон-Тожикистон алоқаларининг яхшиланиши ва халқаро бозордан 500 миллион долларлик маблағ жалб қилиниши Италиялик қурилиш пудратчи компаниясига нафақат қурилиш режасидаги ортда қолишни бартараф этади, балки ГЭСнинг биринчи босқичини 2018 йил охирида битказишга имкон беради", — дейилган Европа тараққиёт банки макроиқтисодий гуруҳи бош иқтисодчи ахборотида.

Роғун ГЭС қурилиш ишларини якунланиши билан италиялик Salini Impregilo компанияси шуғулланмоқда. Роғун ГЭСи барпо этилишига Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қарши бўлиб, БМТ шафелигида ушбу гидростанция лойиҳаси экспертиза қилинишини талаб қилган. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ГЭС қурилиши натижасида дарё оқими пасайиши ва тўғон ёрилган тақдирда экологик офатларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидланганди.

Ахборот муаллифларига кўра, Тожикистон ҳукумати томонидан шу йил сентябр ойида Роғун ГЭСи қурилиши учун маблағларни жалб қилиш мақсадида хориж бозорида қимматли қоғозлар (eurobond) чиқарилиши истиқболда инвестициялар оқимини кўпайишини тиклаши мумкин.

Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСини қуриш учун маблағ топиш мақсадида халқаро бозорларга 500 миллион долларлик қимматли қоғозларни чиқарганди. Тожикистон миллий банкининг сентябрь ойи якунидаги маълумотига кщра, ушбу қоғозлар АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ва Осиё давлатлари сармоядорларига сотилган.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон и Врио Президента Узбекистана Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Тожикистонга боради
Ўтган йил октябрь ойида Тожикистон баландлиги 335 метр, қиймати 1,95 миллиард долларлик устки тошли тўғон қурилиш ишларини бошлаганди. ГЭСнинг умумий қиймати — 3,9 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

ГЭСнинг биринчи турбинаси 2018 йил якунида, иккинчиси — 2019 йил бошида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ушбу иккита агрегат ёрдамида ишлаб чиқариладиган энергияни сотиш ҳисобига Роғун ГЭСининг кейинги қурилиши давом эттирилади.

Янгиликлар лентаси
0