Мирзиёев Тожикистонга боради

© SputnikПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон и Врио Президента Узбекистана Шавкат Мирзиеев
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон и Врио Президента Узбекистана Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон барча чегарадош мамлакатлар билан қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни фаол ва босқичма-босқич равишда ҳаётга тадбиқ қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва ҳудудлараро изланишлар институти директори Владимир Норов, институнинг Facebookдаги саҳифасида.

Президенты Таджикистана Эмомали Рахмон, президент Узбекистана Шавкат Мириёев и президент Казахстана Нурсултан Назарбаев на саммите арабо-мусульманских стран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида муносабатлар қандай ривожланмоқда?

“Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон дипломатияси барча чегарадош мамлакатлар билан қўшничилик муносабатларини  мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий йўналишни фаол ва босқичма-босқич равишда ҳаётга тадбиқ қилмоқда. Бунга нафақат турли даражадаги давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, балким тўпланиб қолган турли келишмовчиликларни ҳал қилишда Тошкентнинг ўзаро маъқул ечимлар топишга қаратилган қатъий ҳаракатлари ҳам сабаб бўлмоқда”, — деб ёзади Владимир Норов.

Унинг сўзларига кўра, охирги ойларда Ўзбекистон раҳбарининг барча қўшни мамлакат раҳбарлари билан бир неча бор расмий ва норасмий учрашувлар ўтказиши — диққатга сазовордир.

“Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташрифлар уюштирилди. Тожикистонга ҳам ташриф тайёрланмоқда”, — дейди Норов.

Норовнинг фикрига кўра, Ўзбекистон бешта Ўрта Осиё  мамлакатлари халқлари манфаати йўлида ушбу йўналишда давом этишни мақсад қилган. Фақат бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиб, биргаликда қилинган ҳаракатлар – барқарор иқтисодий ривожланиш учун асос бўлиши, давлатлараро зиддиятларни батамом ҳал қилиши ва замонавий хавф ва таҳдидларга қарши чора бўлиши мумкин.   

Юқоридагиларнинг барчаси Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида ҳам ўз аксини топди. Унда Мирзиёев “Ўрта Осиё: ягона ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва гуллаб-яшнаш учун ҳамкорлик” мавзусида Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро конференция ҳақида эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0