Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида муносабатлар қандай ривожланмоқда?

© Flickr / Хадамоти матбуотПрезиденты Таджикистана Эмомали Рахмон, президент Узбекистана Шавкат Мириёев и президент Казахстана Нурсултан Назарбаев на саммите арабо-мусульманских стран
Президенты Таджикистана Эмомали Рахмон, президент Узбекистана Шавкат Мириёев и президент Казахстана Нурсултан Назарбаев на саммите арабо-мусульманских стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чегара билан боғлиқ бўлган тортишувлар ҳал қилинса Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида муносабатлар яхшиланади

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Сўнги йилларда Тошкент ва Душанбе ўртасидаги муносабатларида юқорилаш ва пастлаш ҳолатларини кузатиш мумкин. Давлатлар ўртасида сув манбаларидан фойдаланиш ва чегара масалалари бўйича кўплаб музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ИноСМИга таянган ҳолда хабар қилди. 

Эмомали Рахмон на строительной площадке Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Роғун ГЭСи бўйича Ўзбекистон позициясини тушунтирди

"Сув масаласи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаётган аҳолиси учун ўта долзарбдир. Сув ҳавзаларнинг аксарияти Тожикистон ҳудудидан бошланади", — деб таъкидлаган нашр.

Электр энергия ишлаб чиқарувчи йирик гидроэлектр станциялар барпо этилиши Тожикистон иқтисодиётининг тикланишига ёрдам берар эди.

Лекин бу ёндашувга қўшни давлатлар, хусусан Ўзбекистон томонидан эътирозлар билдирилган, шунингдек минтақада яқинлашув лойиҳаларни барбод қилмоқда.

Россия ва Тожикистон ҳамкорлигида ўтказилган машғулотлар - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
Тожикистон сиёсатчилари Тошкент билан муносабатларга икки нуқта назардан қарайдилар. Айрим сиёсатчилар "Тожикистон максимал даражада ўзининг сув ресурсларидан фойдаланиши зарурлиги, керак бўлса куч йўли билан" деб фикрласа, бошқалар эса "Ўзбекистон билан ҳамкорликда ушбу масалада музокаралар олиб бориш зарур" деб ҳисоблайдилар.

Бунга мисол сифатида, яқинда Тожикистон ер ва геодезия давлат қўмитаси раҳбари тез вақтларда икки давлат ўртасидаги 93 км масофадаги черага чизиғи бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилган.

"Чегара баҳслари ҳал этилса, нафақат Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иқтисодий муаммолар ўз ечимини топар эди, балки икки халқ, икки маданият ўртасида самарали муносабатлар ўрнатилади", — деб ёзилган мақолада.

Чегара масаласи ҳал этилиши давлатлар ўртасида муносабатларни яхшиланишига олиб келиб, сув бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун замин яратади.

Янгиликлар лентаси
0