Ҳафта охирида Ўзбекистонда қор ёғади

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишСнег на траве. Архивное фото
Снег на траве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Синоптиклар ушбу ҳафта охирларида республика вилоятларида қор ёғишини маълум қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзгидрометнинг маълум қилишича, 24 ноябрда Қорақалпоғистонда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрда ёмғир айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 26 ноябрда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 24-26 ноябрда кечаси 0-5 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача илиқ бўлади.

Биринчи қор - Sputnik Ўзбекистон
Об-ҳаво: эртага тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин

Хоразм вилоятида 24 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрда ёмғир айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 26 ноябрда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 24-26 ноябрда кечаси 0-5 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. 24 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 2-7 даражагача илиқ, кундузи 7-12 даражагача илиқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда 26 ноябрда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 24 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Города мира. Берлин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳаво минус 2 даражагача совиб кетиши кутилмоқда

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади. Ҳарорат 23-25 ноябрда кундузи 17-22 даража илиқ, 26 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 23-25 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 26 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 23-24 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 3-8 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача илиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0