ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Гидрометерология маркази хабарига кўра, Ўзбекистонда 3-4 октябрь кунлари ҳаво совиб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.
Нукус ва Урганч вилоятларида ҳаво ҳарорати +10…+15 даража илиқ бўлиб, ўзгарувчан булутли ҳаво кутилади. Шамол тезлиги 5-10 м/с бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати +15…+20 даража илиқ бўлиб, ўзгарувчан булутли ҳаво кутилади. Шамол тезлиги 5-10 м/с бўлади.
Самарқанд, Қарши, Жиззах ва Гулистонда ҳаво ҳарорати +15…+20 даража илиқ бўлади. Ёмғир ёғиши кутилади. Шарқий шамол тезлиги 5-10 м/с бўлади.
Термезда ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати +20…+25 даража иссиқ бўлиб, ўзгарувчан булутли ҳаво кутилади. Шамол тезлиги 5-10 м/с бўлади.
Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати +15…+20 даража илиқ бўлади. Ёмғир ёғиши кутилади. Шарқий шамол тезлиги 5-10 м/с бўлади.
Тошкентда ҳаво ҳарорати +17…+19 даража илиқ бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. Шамол тезлиги 5-10 м/с бўлади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Чимён, Чорвоқ тоғларида ва Қамчиқ доаонида 3 октябрь куни қор ёғиш эҳтимоли бор.
Чимён тоғларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси +3…+5 даража, кундузи +7…+9 даража бўлиши кутилмоқда
Чорвоқда об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси +4…+6 даража, кундузи +9…+11 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қамчиқ довонида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси +1…+3 даража, кундузи +3…+5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.