Исломбек Тўлаганов нега 6 йилга озодликдан маҳрум этилди - судья изоҳи

© SputnikИслом Тулаганов
Ислом Тулаганов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Миробод туман судида Жасур Иброҳимов ўлимида айбланаётган Исломбек Тўлаганов устидан суд ҳукми эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. 2017 йил 3 май куни Боровский тиббиёт коллежи талабалари ўртасида рўй бериб, нафақат Ўзбекистон, балки хорижий ОАВлар томонидан кенг ёритиб келинган, фожиани келтириб чиқарган муштлашув юзасидан бошланган суд ўз ниҳоясига етди. Жасурбек Иброҳимов ўлимида айбланиб келаётган Ислобек Тўлаганов суд ҳукми билан 6 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар қилди суд залидан Sputnik мухбири.

Қуйида судья М. Матжонов томонидан ўқиб эшиттирилган ҳукмни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Прения адвокатов, дело Жасура Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Ҳукм олдидан музокара: Жасур Иброҳимов ўлимида биргина Ислом Тўлаганов айбдорми?
Судья жабрланувчи томон — Жасур Иброҳимовнинг онаси Нилуфар Алиева томонидан — ўғлим биргина Ислом Тўлаганов эмас, балки судда муштлашув гувоҳлари сифатида кўрсатма берган Боровский коллежи талабалари томонидан калтакланган деган тахминларни кескин рад этди ва қуйидаги хулосани билдирди:

"Суд жиноят содир бўлган жойда шахсан иштирок этмаган, бундан ташқари Алиева атрофидаги баъзи шахсларнинг ўйлаб топган мавҳум важлар асосида унинг ўғли бир гуруҳ шахслар томонидан дўппосланган деган турғун фикр пайдо бўлган деган хулосага келади.

Суд ҳамшира Сиддиқованинг жабрланувчи Жасур Иброҳимов билан 2017 йил 3 майдан 18 май кунлари касалхонанинг реанимация бўлимида навбатчи бўлганида ҳамда соғлиғи бир мунча яхшиланган пайтда Жасур билан унинг муносабатлари ишончли бўлиб қолганида, Жасурни гуёки ҳамма болалар бирма — бир кўпчилик бўлиб урганлигини айтганлигига баҳо бериб, ҳамшира Сиддиқова судда ушбу кўрсатмалардан раислик қилувчи ва процесс иштирокчиларининг саволларига, яъни айнан кимлар томонидан тан жароҳат етказганлиги ҳақидаги саволларга жавоб бера олмаган", — деб айтди судья. 

Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг пленумининг "Даллиллар мақбуллигига оид жиноият-процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2004 йил 24 сентябрдаги қарорининг биринчи бандида, Жиноят-процессуал кодекссининг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, ҳар бир жиноят иши бўйича иш юритиш жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилиши шарт деган судларга тушунча берилган.

Заседание по делу об избиении Жасурбека Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимов иши: Земфира, кутилмаган гувоҳ ва ҳаммасини кўрган уста
Суд ҳамшира Сиддиқованинг ушбу кўрсатмаларини дастлабки тергов жараёнида, яъни воқеа содир бўлгандан кўп вақт ўтмасдан бермай, айнан ҳозир берганини судни чалғитиш мақсадида берилган деган хулосага келади.

Суд судланувчи Тулагановга жазони тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2006 йил 6 февралдаги "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги 1-сонли қарорининг 3-бандидаги Жиноят кодексининг 8, 54 — моддалар мазмунига кўра жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлийлик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳоллатларга мувофиқ бўлиши керак деган кўрсатмаларига амал қилиб, жазонинг тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55 ва 56 — моддаларида назарда тутилган жавобгарликнинг енгилаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, яъни судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ёшлигини, жиноят содир этган вақтда вояга етмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини енгилаштирувчи ҳолат деб топиб, шу билан бирга содир этилган жиноят ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда Тулягановнинг жиноятни содир этиш пайтда вояга етмаганлигини эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 85-моддасини қўллаган ҳолда озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллаш лозим деб топади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 211-моддасига асосан суд жиноят ишидаги далилий ашёлар масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчи Иброҳимовнинг оқ рангли майкаси ва ҳаво ранг жинси шимини жабрланувчи вакили Алиевага қайтаришни;

Лочинов Фарҳод Назарович, суд эксперти - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимов иши бўйича давлат суд эксперти кўрсатма берди
Жабрланувчига кўрсатилган тиббий муложала кўрсатилган 7 — сонли, 1 — сонли, 2 — сонли шифохоналар ҳамда республика шошилинч тез ёрдам миллий марказ томонидан юритилган касаллик тарих ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини жиноят ишида қолдиришликни лозим дебтопади.

Шу билан бирга, суд жабрланувчига қонуний вакили Алиевага бошқа қизиқувчи тарафларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришликни лозим деб топади.

Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал кодексининг 454, 457, 460, 463, 465, 468, 471, 473-моддалари амал қилиб, суд ҳукм қилади:

Туляганов Исломбек Абдужалилович Ўзбекистон Республикаси 104 — моддаси 3 қисми "д" банди назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин ва унга Жиноят кодексининг 104 — моддаси 3 қисми "д" банди билан Жиноят кодексининг 85-моддаси қўллаган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибда колонияларда ўттатирилсин. Жазо муддати 2017 йил 5 июндан бошлаб ҳисоблансин. Тулаганов Исломбек Абдужалиловичга нисбатан қўлланилган "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилсин.

Жиноят иши бўйича далилий ашё деб топилган жабрланувчи Иброҳимовнинг оқ рангли майкаси ва ҳаво ранг жинси шими жабрланувчи вакили Алиевага қайтарилсин.

Жабрланувчига тиббий муложала кўрсатилган касалхоналарда юритилган касаллик тарих ҳужжатлари ва бошқа тиббий ҳужжатларни жиноят ишида қолдирилсин.

Жабрланувчи марҳумнинг қонуний вакили Алиева ва бошқа қизиқувчи тарафларга мазкур жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш бўйича масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин.

Ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида маҳкум ва жабрланувчи вакиллари ҳукм нусхаси олган кундан бошлаб 10 сутка ичида мазкур суд орқали жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди аппеляция судлов инстанциясига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ҳукм устидан агар иш аппеляция тартибида кўрилилмаган бўлса, жиноят ишлари бўйича Тошкент суди кассация судлов ҳайъатига шикоят берилиши ёки протест келтиришга ҳақлидирлар".

Янгиликлар лентаси
0