Шавкат Мирзиёев қурилиши бошланган Тошкент ер усти ҳалқа йўлини кўздан кечирди

Oбуна бўлиш
Президент ушбу улкан қурилиш қандай бошлангани билан танишиб чиқди ва унинг пойтахт ривожланиши учун муҳим иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа темир йўли қурилиши бошланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Железнодорожная станция в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент тезюрар ҳалқа темир йўл қуриш ғоясидан воз кечди

Айни пайтда эстакадалар учун монолит усулда бетон устунлар қуйиш ишлари бошланди. Қурилиш “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ушбу қурилишни кўздан кечириб, унинг муҳим иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.  

“Ҳар томонлама қулай, арзон ва хавфсиз бўлган мазкур транспорт тармоғи барпо этилиши пойтахтимиз учун улкан иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга эга”, — деди Ўзбекистон президенти.

Шунингдек, президент янги замонавий транспорт линиясини 2020 йилгача тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

Ташкентская кольцевая железная дорога, проект - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент тезюрар ҳалқа темир йўлининг видеоси пайдо бўлди

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳалқа темир йўлнинг умумий узунлиги 52,1 километр бўлиб, унинг 50,5 километри баландлиги 6 метрлик эстакадалар орқали ўтказилади, 1,6 километри ер устида қурилади. 

2017-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа беш босқичда амалга оширилади. Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг "Дўстлик" бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. Узунлиги 11 километр бўлган ушбу қисмда саккизта бекат бунёд этилиши мўлжалланмоқда.

Иккинчи босқич Қўйлиқ бозори билан "Олмазор" бекатини боғлайди. Учинчи босқичда "Олмазор"дан "Беруний" бекатигача бўлган қисм барпо этилади. Кейинги босқичда "Беруний"дан "Бодомзор" бекатигача қурилади, сўнгги босқичда "Дўстлик" бекатига уланади. 

Янгиликлар лентаси
0