Тошкент тезюрар ҳалқа темир йўлининг видеоси пайдо бўлди

© Shavkat MirziyoevТашкентская кольцевая железная дорога, проект
Ташкентская кольцевая железная дорога, проект - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тезюрар темирйўлнинг умумий узунлиги 71,2 километрни ташкил қилади. Янги транспорт тизимида 26 бекат жойлашган бўлади. Тезюрар поездлар ҳар 7 минутда қатнаб туради. Ҳалқа темирйўлни тўлиқ айланиб чиқиш учун ўртача 1 соат вақт керак бўлади.

ТОШКЕНТ, 13 апр  - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Youtubeдаги каналида Тошкентда қуриш режалаштирилган тезюрар Ҳалқа темир йўли ҳақида батафил видеолавҳа пайдо бўлди.

Унда хабар берилишига кўра темир йўл қурилиши  2017 йилда бошланиб 2020 йилда якунланади. У Тошкент ҳалқа автомобил йўли билан ёнма-ён жойлашган бўлади.Тезюрар темирйўлнинг умумий узунлиги 71,2 километрни ташкил қилади. Янги транспорт тизимида 26 бекат жойлашган бўлади. Тезюрар поездлар ҳар 7 минутда қатнаб туради. Ҳалқа темирйўлни тўлиқ айланиб чиқиш учун ўртача 1 соат вақт керак бўлади.

Бошланғич бекат Абу Сахий бозори яқинида жойлашган бўлади. Поездлар ундан Бек Барака бозорига қараб ҳаракатланади. Ҳаракат давомида хавфсизликни сақлаш ва поездлар белгиланган тезликда тўхтовсиз ҳаракат қилиши учун, темир йўлнинг икки томонида махсус тўсиқлар ўрнатилган бўлади. Шунингдек автомобил йўллари ва сув каналлари билан кесишган жойларда 70 та кўприк ва транспорт ечимлари қурилади.

Ҳар бир тўхташ жойида перрон ва усти ёпиқ бекатлар қурилади. Бекатлар узунлиги 5та вагон тўхташига мўлжалланган. Бекатларда бошқа транспорт воситалари билан қулай боғланиш учун ер ости йўлаклари қурилади.

 

Янгиликлар лентаси
0