ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Пойтахт раҳбарияти Тошкентда электрлаштиирлган тезюрар ҳалқа темир йў темирйўл қуриш ғоясидан воз кечди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ушбу ғоядан зич жойлашган шаҳар иншоотлари орасида амалга оширилиши мушкул бўлгани туфайли во кечишди. Лойиҳани янги вариантини ишлаб чиқиш учун етакчи хорижий мутахассислар таклиф қилинди.
"Дастлабки лойиҳа ўнг ва чап томонга ҳаракатланувчи ер усти темир йўли қуришни назада тутган эди. Умумий узунлиги 72,1 км бўлган йўлнинг 6 км турли эстакада ва кўприклардан иборат эди.
Давлат раҳбарининг топшириғи билан, зич жойлашган биноларга зарар еткизмаслик учун, янги оптималлаштирилган лойиҳа қабул қилинди. Эстакада кўринишида бўлган янги ер усти метро йўналиши шаҳар иншоотларига ва амал қилаётган корхоналарга имкон қадар кам зарар еткизади", — дейилган "Ўзбекистон Темир йўллари" расмий хабарида.
Янги оптималлаштирилган лойиҳага биноан темир йўлининг умумий узунлиги 52,1 км ташкил қилиб, у қурилаётган ва режалаштирилаётган метрополитен йўналишлари билан кесишган бўлади. Қурилиш муддати 4 йил: 2017-2021 йиллар.
Янги йўналишда бекатлар сони 35 тага етади, лойиҳанинг умумий қиймати 422,3 млн долларни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки лойиҳа қиймати 320 млн долларни ташкил қилиб, унинг 115 миллионини Хитойнинг Эксимбанки томонидан молиялаштирилиши керак эди.