Шавкат Мирзиёев Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гул қўйди

© Pool Photo via APВизит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Турцию
Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Турцию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси президенти саройида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк ҳоки қўйилган Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумати матбуот-хизмати.

Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (справа) и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Турк экспертлари: Мирзиёевнинг Анқарага ташрифи тарихий бўлади
Мустафо Камол Отатурк ўз ватанининг миллий истиқлоли учун курашган ва Туркия Республикасига асос солган инсон сифатида қадрланади. Аниткабир ёдгорлик мажмуаси унинг давлат ва халқ олдидаги хизматларига ҳурмат ифодаси сифатида бунёд этилган. 750 квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуа мақбара, музей, боғ ва бошқа объектларни ўз ичига олган.

Шавкат Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби Мустафо Камол Отатурк қабрига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси президенти саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Знак процента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Туркия банкидан янги уйлар қуриш учун кредит олади
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғон шоҳсупага кўтарилдилар.

Ўзбекистон ва Туркиянинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. Мулоқотда ики мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон — Туркия музокаралари кенгайтирилган таркибда давом этди.

Унда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокарада мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0