Жасур Иброҳимов иши: прокурор Ислом Тўлаганов учун 6 йил сўради

© NUZ.UZЖасурбек Ибрагимов
Жасурбек Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат айбловчиси Тўлаганов Исломни айбдор деб топди ва уни олти йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Бугун Тошкент шаҳри Миробод туман судида аёвсиз калтакланиши оқибатида касалхонада вафот этган Боровский тиббиёт коллежи талабаси Жасур Иброҳимов иши юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда ушбу жиноий иш юзасидан давлат айбловчиси Бахтиёр Акромов хулосаси тингланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири суд мажлисидан.

Заседание по делу об избиении Жасурбека Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимов иши: Земфира, кутилмаган гувоҳ ва ҳаммасини кўрган уста

Прокурор нутқини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Ҳурматли суд ҳайъати ва процесс иштирокчилари!

Давлатимизнинг бош вазифаларидан бири — инсон ҳақида ғамхўрлик қилишдир.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон омили, унинг шахсий ҳуқуқи ва эркинликлари қатъий мустаҳкамланиб қўйилган. Чунончи, Конституциямизнинг 18-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қонун олдида тенглиги қайд этилган бўлса, унинг 19-моддасида фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир. Улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги белгиланган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 3.5 моддасида фуқаролик ва Сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 6,7, 10, 11-моддаларида инсоннинг яшаш ҳуқуқи, қадр-қиммати, озодлиги ва хавфсизлиги, шаъни ва обрўйининг ҳимоя қилиш каби ҳуқуқлари мустаҳкамланган.

Абдужалил Расулов - отец Ислома Тулаганова, обвиняемого в деле об убийстве Жасура Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимов иши бўйича Исломбек Тўлагановнинг отаси кўрсатма берди

Бу халқаро ҳуқуқий меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳам асосий негизини ташкил қилади. 

…Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаёти ва соғлиги шахснинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Ва унинг бу бойликлардан маҳрум этилиши ёки уларга шикаст етказилиши шахс учун катта фожеа ҳисобланади. 

Инсон яшар экан, ҳаётдан, унинг неъматларидан баҳраманд бўлиб яшашга интилади. Ҳаётдан маҳрум қилинган шахснинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди.

Инсоннинг соғлигига зарар етказилиши — унга жисмоний, ахлоқий, руҳий азоблар бериб унинг ҳаётий фаолиятини чеклаб қўяди.

Мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий сиёсат юзасидан амалга оширилаётган барча тадбирлар инсон манфаатлари учун мўлжалланган. Инсонни қадрлаш эса — энг олий мақсадлардан биридир.

Лочинов Фарҳод Назарович, суд эксперти - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимов иши бўйича давлат суд эксперти кўрсатма берди
Ўзбекистон Республикасида кишиларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳар қандай тажовузлардан қўриқлаш масаласига катта аҳамият берилади ва берилиб келинмоқда. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи бўлиб, унга тажовуз қилиш энг оғир жиноят ҳисобланади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Конституциясида инсон ва фуқароларнинг яшаш ҳуқуқларига оид халқаро андозалар ўзининг тўла аксини топган.

Шу боис, қонун билан қўриқланадиган ижтимоий қадриятлар қаторида инсон унинг шахси билан боғлиқ барча қадриятлар ижтимоий маънода тенги йўқ.

…Инсон ҳаёти — олий даражада муқаддас ҳисобланади ҳамда у муҳофаза қилинади.

Шу боис ҳам қасддан баданга оғир шикоят етказиш, унинг оқибатида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши оғир жиноят бўлиб, унга қарши кураш олиб бориш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Аксинча, инсон ҳаёти ва фуқароларнинг яшаш ҳуқуқларини таъминланишига қаратилган изчил саъи-ҳаракатларга қарамасдан айрим кимсалар инсонларнинг яшашга бўлган ҳуқуқига қарши қаратилган жиноятларни содир этмоқдалар.

Ана шундай шахслардан бири шу суд залида темир панжара ортида ўтирган судланувчи Тўлагановдир.

Ҳурматли раислик этувчи, суд ҳайъати азолари ва мажлис қатнашчилари. Бугун биз судланувчи Тўлаганов Исломбек Абдужалиловичга нисбатан бўлган жиноят ишини кўриб чиқиб, уни якунлаш арафасида турибмиз. 

Жасурбек Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон
Врач кўрсатмаси: Жасур Иброҳимов касалхонага оғир аҳволда олиб келинган эди
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, 3 май 2017 йил соат 14:00ларда Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 8-уйда жойлашган, Боровский номидаги тиббиёт коллежи ҳудудида Тўлаганов, мазкур коллеж ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Иброҳимов Жасурбек Маҳаммаджон ўғли билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида кўчада жанжаллашиб, сўнгра шу куни тахминан соат 14.20ларда Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси 37 уйда жойлашган 145-мактабнинг орқа томонида яланглик олдига биргаликда келишиб, шу ерда Тўлаганов Иброҳимовнинг бош, қорин ва ҳаёти учун муҳим бўлган бошқа соҳаларига қўл ва оёқлари билан уриб, Иброҳимов ҳаёти учун хавфли бўлган кўплаб тан жароҳатлари етқазган.

Натижада, Иброҳимов, қорин бўшлиғи аъзоларининг жароҳати, ўн икки бармоқли ичак деворининг травматик ёрилиши, қорин парда орқа тўқималари гематомаси, кўндаланг чамбаричак гематомаси, ошқозон ости бези лат ейиши, ўнг буйрак лат ейиши, бошмия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона ўнг қисми тери ости гематомаси, пешона, бурун, кўкрак, қорин, бел соҳаларида, қўл-оёқларида кўплаб шилинмалар ва юмшоқ тўқималар лат ейиши каби тан жароҳатлари борлиги аниқланиб, унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 1 июнь 2017 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Молоток судьи в зале суда - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Тўлаганов: Жасурни ўлдирмаганман

Жиноят иши бўйича Комиссиявий судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, Иброҳимовнинг ўлими — қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ ўтмас жароҳати, ўн икки бармоқли ичак деворининг травматик ёрилиши, қорин парда ости тўқималари, кўндаланг чамбар ичак гематомалари, ошқозон ости безининг лат ейиши, ўнг буйракнинг лат ейишидан сўнг ривожланган ўткир постравматик гангреноз алецидит, ўткир постравматик ўчоқли панкреокроз, перитонит ва пневмония натижасида бош мия ва ўпкалар шишиши ҳамда ўткир юрак қон томир ҳамда нафас етишмовчиликлар юзага келиши натижасида юз берганлиги аниқланган. 

Заседание по делу об избиении Жасурбека Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимовнинг курсдошлари судда гувоҳлик беришди
Суд мажлиси жараёнида судланувчи Тўлаганов унга эълон қилинган айбловга иқрор эмаслигини айтиб ўтган бўлсада, унинг айби, ўзи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг берган кўрсатмалари, 7-,1-,2-сонли клиник шифохоналар, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий тиббий маркази томонидан берилган, жабрланувчи Иброҳимов номига юритилган касаллик тарихи ҳужжатлари, судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус аълим вазирлиги томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси, Алиева томонидан тақдим қилинган жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчи Иброҳимовнинг оқ рангли майкаси ва ҳаворанг жинси шими, Комиссиявий судга оид тиббиёт экпертизасининг хулосаси, судга оид биологик экспертизасининг хулосаси, гувоҳ Темиров томонидан шахсни фотосуратдан таниб олиш баённомаси ва фотожадвал, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси, тиббий маълумотлар ва бошқа суд ҳужжатлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.

Дастлабки тергов органлари томонидан Тўлагановнинг айби Ўзбекистон Республикаси Жиноят 104 моддаси 3 қисми "д" банди билан тўғри малакаланиб, тўғри баҳо берилган. Унга нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусияти, жазони оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиш лозим бўлади.

Ҳурматли суд!

Юқоридагиларга кўра, судланувчи Тўлаганов Исломбек Абдужалиловични Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3 қисми "д" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 85-моддасига асосан унга олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, тайинланган жазони умумий тартибдаги колонияда ўташни белгилашингизни сўрайман.

Муҳтарам мажлис иштирокчилари, ишончимиз комилки, сиз ҳам ўзларингизнинг яшаб келаётган жойларингизда, маҳалла куйда ва кенг жамоатчилик орасида бугунги кунда кўрилиши якунланаётган, юқорида қайд этилган жиноятнинг оқибатларини келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ҳақида тушунтирасиз.

Бу орқали, келажакда кимнидир бундай жиноятга қўл уришдан қайтаради, кимнидир ушбу жиноят қурбони бўлишидан сақлаб қолади.

Бинобарин, инсоннинг ҳаёти ва соғлиги — шахснинг бебаҳо бойлиги ҳисобланиб, уни бу неъматдан маҳрум этилиши ёки унга шахс шикаст етказиши шахс учун катта фожиа ҳисобланади. Чунки ҳаётдан маҳрум қилинган шахснинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди.

Эътиборларингиз учун раҳмат".

Жасур Иброҳимов иши бўйича кейинги суд мажлиси жума кунига белгиланди. Навбатдаги суд мажлисида томонлар адвокатлари хулосалари тингланади.

Янгиликлар лентаси
0