Жасур Иброҳимов иши бўйича Исломбек Тўлагановнинг отаси кўрсатма берди

© SputnikАбдужалил Расулов - отец Ислома Тулаганова, обвиняемого в деле об убийстве Жасура Ибрагимова
Абдужалил Расулов - отец Ислома Тулаганова, обвиняемого в деле об убийстве Жасура Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом Тўлагановнинг отаси суд залида Жасур Иброҳимовнинг касалхонага тушгани ҳақида эшитган кундан бошлаб, у тузалиб кетиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилгани ва ёрдам берганлиги тўғрисида сўзлади

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Жасур Иброҳимов иши бўйича айбланувчи курсисида ўтирган Исломбек Тўлагановнинг отаси — Абдужалил Расуловнинг айтишича, Жасур Исломбек билан "келишиб кетиши"га ишонган. У бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган суд мажлисида гапириб берди, деб хабар қилди суд мажлисида иштирок этган Спутник Ўзбекистон мухбири.

Молоток - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимов иши: Исломбек Тўлагановни қўшимча адвокат ҳимоя қиладиган бўлди
9 октябрь куни Тошкент шаҳрида Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олтинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд пойтахтдаги Миробод туман судида очиқ тартибда ўтказилди ва беш соатча давом этди.

"Жасур Исломбек билан келишиб кетишига ишонар эди"

"2017 йил 4 май куни соат 19.00ларда ўғлим Ислом 14-касалхонага келишимни сўради. Ўғлим менга Жасур билан уришиб қолганини ва у касалхонага тушганини айтди", — деди Абдужалил Расулов.

Жасурбек Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон
Врач кўрсатмаси: Жасур Иброҳимов касалхонага оғир аҳволда олиб келинган эди
Гувоҳнинг сўзларига кўра, касалхонада бўлган рафиқаси Жасурни кўриб чиққанини айтиб, унга "Сиз ҳам кўриб чиқинг" деган.

Расулов Жасурнинг ёнига реанимация бўлимидаги "бинафшаранг халат кийган" санитаркалар рухсати билан кирганлигини маълум қилди.

Гувоҳ ўз кўрсатмаларида Жасур уни кўргани келган курсдоши ва отасини кўриб, "Аям "02"га хабар қиворибди. Исломбек билан келишиб кетамиз" деганини айтди.

"Исломбек ҳам "Жасур тузалиб кетгин" деди ва биз чиқиб кетдик", — деди Расулов ўзининг реанимация бўлимига нега кирганига изоҳ берар экан.

Гувоҳ прокурор томонидан берилган "Реанимацияга кириш олдидан ўзингизни "Жасурнинг додасиман" деб таништирганмисиз?", — деган саволга рад жавобини берди.

Исломбек Туркияга қандай мақсадда кетган эди?

Заседание по делу об избиении Жасурбека Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Жасур Иброҳимовнинг курсдошлари судда гувоҳлик беришди
Гувоҳ Абдужалил Расулов ўз кўрсатмалари давомида Исломбек Тўлаганов ўқиш вақтида ҳақиқатда Туркияга бориб келганини тасдиқлади.

Прокурорнинг "Ўқиш йилини якунламасдан туриб қандай қилиб Туркияга жўнатдингиз?" деган саволига аввалига "Сиз менга 104-модда бўйича савол беринг", — дея жавоб беришдан бош тортган Расулов, судьянинг "Прокурорнинг саволига жавоб беринг" деган гапидан сўнг "Етволаман деди, шунга юбордим", деди. 

Расулов шунингдек, ўғли Исломбек Тўлаганов Туркияга қочиб кетиш учун эмас, бориб келиш учун борганлигини қўшимча қилди.

Ислом ҳақида отасининг фикрлари

Жабрланувчи томон адвокати Исмоилованинг "Ўғлингиз билан муносабатларингиз ишончга асосланганми? Унда нега Ислом уруш қилган куни сизга бу ҳақда маълум қилмади?" деган саволига жавобан гувоҳ Расулов "Муносабатларимиз ишончли. Шунчаки, Ислом "ҳақиқий чидамли бола", дея характеристика берди.

Дильшод Абдуллаев, свидетель - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаммаси Габриэлани деб бўлди - Жасур Иброҳимов иши бўйича гувоҳ Абдуллаев кўрсатмаси

"Унда нега сизга бу ҳақда айтмайди ёки муаммоларини сиздан яширадими" деган саволга эса: "Мана шундай вақтларда айтмайди, чидайди, унинг ҳеч қачон муаммоси бўлмаган" деб таъкидлади.

Абдужалил Расулов ўз кўрсатмалари давомида Жасур касалхонага тушган кунидан бошлаб, шу бола тузалиб кетиши учун ҳаракат қилганини, елиб-югурганини, Жасурнинг онасига 3 млн сўм атрофида молиявий ёрдам берганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, судланувчилар курсисида ўтирган ўн саккиз яшар Исломбек Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104 моддаси 3 банди (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ва бу орқали жабрланувчининг ўлимига сабабчи бўлиш) бўйича айбланмоқда.

Суд мажлисида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд тиббий экспертиза Бош бюроси эксперти Фарҳод Лочинов, гувоҳлар — Тимур Тўхтаев ҳамда Дилшод Абдуллаевларнинг кўрсатмалари тингланди.

Янгиликлар лентаси
0