Атамбаев кўзида ёш билан Жумақодиров ҳақида нутқ сўзлади

© Sputnik / Табылды КадырбековПохороны Темира Джумакадырова
Похороны Темира Джумакадырова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Темир Жумақодиров дафн қилинди. Спутник Қирғизистон нашри воқеа жойидан онлайн трансляция олиб борди

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Автоҳалокатда вафот этган Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Темир Жумақодировнинг дафн маросими якунланди, деб хабар қилди Спутник Қирғизистон нашри.

Государственный флаг Киргизской Республики - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Жумақодиров ЙТҲда ҳалок бўлди
"Жумақодиров Бишкек яқинидаги Ола-Арча қабристонида дафн этилди. Шундан сўнг Миллий Гвардия ҳарбий хизматчилари давлат органлари коллективларидан юборилган гулчамбарларни қабр устига жойлаштирдилар", — дейилади хабарда.

Темир Жумақодиров 7 октябр куни Москва тумани Садовое қишлоғида рўй берган автоҳалокат оқибатида оламдан ўтди. Land Cruiser йўлтанламаси ва катта юк машинаси тўқнашиб кетган. Бош вазир ўринбосаридан ташқари унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси ҳам ҳодиса жойида ҳалок бўлишган. Ушбу ЙТҲ юзасидан жиноий иш қўзғатилган, КамАЗ ҳайдовчиси СИЗОга жойлаштирилган.

Дафн қилиш маросимида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Темир Жумақодиров ҳақида нутқ сўзлаган.

© Sputnik / Табылды КадырбековПохороны Темира Джумакадырова
Похороны Темира Джумакадырова - Sputnik Ўзбекистон
Похороны Темира Джумакадырова

"Бугун биз мен унга жуда катта умидлар боғлаган инсон билан видолашмоқдамиз. У мамлакатнинг бўлғуси етакчиси, жуда ҳақпарвар ва ўз ёшига нисбатан ўта донишманд эди. У коррупцияга қарши кураш, куч тузилмаларидаги ислоҳотлар учун кўп ишларни амалга оширди, узоқни кўра биладиган, заковатли эди. Мен кўпинча у билан маслаҳатлашардим… У осмонда ярқ этган, аммо қора булутлар уни тўсиб қўйган бир юлдуз эди. Лекин у ўзидан из қолдирди", — деди Атамбаев.

Сўнгра президент кўзида ёш билан ўз чиқишини тўхтатган.

Свечка. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Атамбаевга ҳамдардлик мактуби йўллади

Дафн этиш маросимида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевдан ташқари, Жоғорку Кенеш спикери Чинибай Турсунбеков, Бош вазир Сапар Исаков ва Олий суд раиси Айнаш Токбаевалар иштирок этишган.

Исаков Жумақодировнинг таржимаи ҳолини ўқиб эшиттирган.

Хайрлашув маросими ўтказилган Қирғизистон миллий драматик театрига Темир Жумақодиров билан видолашгани 500дан ортиқ одамлар тўпланишган.

Янгиликлар лентаси
0