ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Джумакадировнинг бевақт вафот этгани муносабати билан Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президентининг мактубида "Менинг самимий таъзиямни қабул қилинг ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларимни етказиб қўйишингизни сўрайман", — дейилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Джумакадиров ЙТҲда ҳалок бўлди.