Ўзбекистонда мактабгача таълим муассалари вазирлиги ташкил қилинди

Шавкат Мирзиёев во время визита в дошкольное образовательное учреждение №5 "Шудринг" в городе Бекабад
Шавкат Мирзиёев во время визита в дошкольное образовательное учреждение №5 Шудринг в городе Бекабад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги йилларда ушбу соҳада қатор муамолар кузатилаётгани ва мактабгача таълим муассасалари сони нинг аксарияти ишламаётгани туфайли шундай қарор қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 30 сентябрда қабул қилинган, 5198-сонли  фармонига кўра, Мактабгача таълим муассасалари вазирлиги ташкил қилинди.

Қуйида президент фармонининг айрим банлари билан танишингиз мумкин:

“1.Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси  Мактабгача таълим муассасалари вазирлиги ташкил этилсин. Тошкент шаҳри Мактабгача таълим муассасалари Бош бошқармаси, вилоятлар бошқармалари ва туманларда уларнинг бўлимлари ташкил қилинсин”, — дейилган президент қарорида.

3.Республикада мавжуд бўлган давлатга тегишли барча мактабгача таълим муассасаларини, уларнинг қандай муассасага қарашли бўлишидан қатъий назар,  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим муассасалари тизимига ўтказилсин.

Улугбек Иноятов - Министр Народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Вазир Иноятов келаси йилдан боғча тарбиячилари маошлари кўтарилишини айтди

5.Республика мактабгача  таълим муассасалари кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази асосида Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малка ошириш Институти ташкил қилинсин.

6. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига кадрлар белгилаш учун икки ой вақт ажратилган.

Ушбу президент қарори кўзлаган мақсадлардан бири — мактабгача таълим соҳасида давлат ва хусусий муассасалар орасида соғлом ва яратувчан рақобат ташкил қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 4916 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Юқорида келтирилган чоралар қабул қилишга сўнгги йилларда ушбу соҳада тўпланиб қолган муаммолар сабаб бўлган.

Болалар боғчаси - Sputnik Ўзбекистон
Намунали лойиҳалар асосида 50та янги боғча қурилади

Масалан, охирги 20 йил давомида боғчалар сони 45%га камайган. Айни дамда боғчага бораётган болалар умумий болалар сонидан 30%ни ташкил қилади. Шу билан бир вақтда, боғчаларнинг моддий-техник базаси замон талабларига жавоб бермай қолган.

Шунингдек, бугунги мактабгача таълим тизимида турли йўналишда тузилган ривожланиш дастурлари ишламаяпти. Болаларнинг ижтимоий-шахсий, атроф-муҳит билан танитиш, эмоционал, нутқий, математик ва ижодий йўналишларда ривожланишини таъминлдовчи таълим моделлари йўқ. 

Яна бир катта муаммо – бугунги боғчаларда ишлаётган кадрларнинг аксарияти ўрта-махсус таълим даражасига эга. Бу эса болаларни керакли даражада мактабга тайёрлаш имконини бермайди.

 

Янгиликлар лентаси
0