Вазир Иноятов келаси йилдан боғча тарбиячилари маошлари кўтарилишини айтди

© Международный пресс-клубУлугбек Иноятов - Министр Народного образования
Улугбек Иноятов - Министр Народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келаси йилдан бошлаб мактабгача таълим муассалари тарбиячиларининг ойлик маошлари бошланғич таълим ўқитувчиларининг ойлик маошлари билан тенглаштирилади

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тарбиячиларнинг маошлари бошланғич таълим ўқитувчилариники билан тенглаштирилади, деб айтган Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжумани давомида.

Дети и воспитатели детского сада - Sputnik Ўзбекистон
Янги боғчалар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади
"Таълим ва тарбия уйғунлиги — баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили" мавзуида ўтказилган тадбирда вазир ўтган давр мобайнида таълим тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди, деб ёзади "Даракчи" нашри.

Тадбир давомида журналистлар ўқитувчиларнинг маошлари оширилиши юзасидан бўлган.

"Меҳнат қадрланиши керак, албатта. Агар меҳнат рағбатлантирилмаса, натижа самарали бўлмайди.

Президентимиз бизга топшириқ берганлар, ҳозир биринчи навбатда мактабгача таълим муассасалари ходимларининг ойлик маошларини қайта кўриб чиқяпмиз. Агар 5-6 ёшдаги болаларга таълим-тарбия бераётган тарбиячиларнинг ойлик маошини бошланғич таълими ўқитувчиларининг ойлик маоши билан таққослайдиган бўлсак, уларнинг қарийиб икки баравар кам эканлигини кўриш мумкин. ҳозир ҳисоб-китобларини қилиб, келаси йилдан бошлаб мактабгача таълим муассалари тарбиячиларининг ойлик маошларини бошланғич таълим ўқитувчиларининг ойлик маошлари билан тенглаштириш бўйича ҳисоб-китоб ишларини амалга оширмоқдамиз.

Президент қарорига асосан кейинги йилдан уларнинг ойлик маошлари ошади. Мактаб ўқитувчиларининг ойликларини ошириш ҳам режада бор. Президентимиз жойларда учрашувлар ўтказар экан, биринчи навбатда ўқитувчиларни ҳамда шифокорларнинг ойлик маошларини ошириш масаласини кўриб чиқамиз дея қайд этдилар. Ҳозирда бизда рағбатлантириш рақобат тизими бор. Ўқитувчи рағбатланирувчи манбалардан фойдаланиши учун ўз фаолиятига ижодий ёндошув тизими шакллантирилган", — деб жавоб берган Иноятов.

Янгиликлар лентаси
0