Янги боғчалар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишДети и воспитатели детского сада
Дети и воспитатели детского сада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эски тизим ўзини оқламади. Давлат ва хусусий шериклик асосида қуриладиган янги боғчалар эса замонавий ва ҳаммабоп бўлади.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти 9  сентябрь куни имзолаган “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра яқин йиллар ичида болалар боғчаларини катта ўзгаришлар кутмоқда.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Боғча-мактабларга мўлжалланган кўмирни мунтазам ўғирлаб келган раҳбар қўлга олинди

Бунга сабаб – бугунги кунда Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасаларида кўплаб муаммоларнинг мавжудлиги ва умуман ушбу тизимнинг эскирганлигидир.

Эски тизим ўзини оқламади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мактабгача таълим соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилган. 

Мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техник базасининг ҳозирги ҳолати болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга имкон бермаяпти.

Мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг паст даражаси болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир малакали мутахассислар билан таъминлай олмайди.

Болалар боғчаси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев болалар боғчаси масалаларини ҳал этишни режалаштирган

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг озиқ-овқат, моддий таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишда ҳам жиддий камчиликлар кузатилмоқда. 

Янги боғчалар — давлат-хусусий шериклик асосида қурилади

2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарларида, вилоятлар марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида замонавий ва ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишлади.

мактабгача таълим хизматини кўрсатиш нархининг мақбуллиги ва арзонлигини таъминлаш учун: инвесторларга ер участкалари ва бўш турган биноларни 50 йил муддатга беғараз ажратиш, солиқ имтиёзлари имтиёзли кредитлар ва бошқа имтиёзлар тақдим этилади. 

Инвесторлар эса давлат таълим талабларига, санитария-гигиена ва бошқа нормаларга риоя қилиши, масъул бўлиши талаб қилинади.

Боғчалардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш қоидалари ўзгартирилди

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан тегишли талабларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш тўғрисида тўғридан-тўғри шартномалар тузишга эксперимент тариқасида рухсат берилди. 

Муаммоларни махсус  комиссия ҳал қилади

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия ташкил этилди. Комиссия томонидан мактабгача таълим соҳасидаги қонунчиликни ундаги бўшлиқлар, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни юзага келтирувчи нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлил этиш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини самарали рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда комплекс ўрганиш ишлари амалга оширилади. Бунда зарур инфратузилмани яратиш ва мактабгача таълимнинг хусусий секторини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Дети в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Янги дастур: ота-оналарга - қўлланмалар, болаларга - боғчалар

Ундан ташқари, нодавлат мактабгача таълим тизимини кенгайтириш мақсадида Комиссияга мавжуд амалиёт ва илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини лицензиялашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 4 893 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Ушбу соҳада  57 мингдан ортиқ мутахассислар меҳнат қилмоқда. Соҳани молиялаштириш учун 2016 йилда Давлат бюджетидан 1,6 триллион сўм ажратилган. 

Янгиликлар лентаси
0