Намунали лойиҳалар асосида 50та янги боғча қурилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишБолалар боғчаси
Болалар боғчаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқинда қабул қилинган мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш дастурига кўра, Ўзбекистонда намунавий лойиҳалар асосида 70 ва 120 ўринли 50та янги боғча қурилади.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда имзолаган 2017-2021 йилларда мактабгача  таълим муассассалари тизимири ривожлантириш дастурига асосан намунали лойиҳалар бўйича 50 та янги боғча қуриш ва мавжуд боғчаларни капитал таъмирлаш учун 2,2 триллион сўм маблағ ажратилади.

Тўрт йил ичида мактабгача таълим тизими такомиллаштирилади

Янги дастурда 70 ва 120 ўринга мўлжалланган боғчалар қурилиши режалаштирилган. Ҳукумат "ТошуйжойЛИТИ" ташкилотига ана шундай боғчалар қуриш намунавий лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. Намунали лойиҳалар ҳудудларнинг иқлим  шароити ва ушбу соҳадаги чет мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олиши керак. Умумий ҳисобда яқин 5 йил ичида 50 та янги боғча қуриш режалаштирилган.

Ушбу чоралар ва режалаштирилган мавжуд бўлган мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ёрдамида республикдаги боғча ўринлари сони 1,5 бараварга ошиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, охирги йиллар давомида Ўзбекистонда 459та мактабгача таълим муассасаси таъмирланиб қайтадан жиҳозланган эди.

Янгиликлар лентаси
0