ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги маҳаллий ОАВлар "Криминал авторитет» номига даъвогар Аббосхон Ходжаев қўлга олингани ҳақида хабар бермоқда.
"Унинг жиноий гуруҳ ташкил этиб, авторитет мақомини қўлга киритиш учун ҳаракат қилгани тўғрисидаги ахборот тасдиғини топмоқда, — деб айтган Тошхўжаев. — Тезкор кучлар томонидан мазкур уриниш бартараф этилди. У ҳибсга олинди, шериклари аниқланмоқда".
Аббосхон Ходжаевга нисбатан гиёҳванд моддаларни сақлаш айби эълон қилинган.
"Ишонтириб айтишим мумкинки, Тошкентда ҳеч кимнинг қонундан устун бўлишига йўл қўйилмайди. Конституция, Жиноят-процессуал кодекс, норматив ҳужжатлар, ҳокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бор. Бу ерда "кўча"га ўрин йўқ. Ҳар қандай уриниш кескин бартараф этилади", — деб таъкидлаган Тошхўжаев.
ИИББ ахборот хизмати 13 сентябрда Аббосхон Ходжаевнинг қўлга олинганини хабар қилганди.
"Ўзбекистон пойтахтининг криминал дунёсида уруш очилди. Россиядаги "қонундаги ўғрилар" Тошкентнинг аввалги "назоратчиси" — 33 яшар Аббос Хаджаевни четлатишни истадилар. Август ойида унга шаҳарни топшириш таклиф қилинган, аммо у рози бўлмаган. Ўшанда 9 сентябр куни Соғбон кўчасидаги автозаправкада бандитлар Хаджаевнинг ўнг қўли сифатида танилган "Маха" лақабли 35 яшар Махамаджон Қурбоновга ҳамла қилишган.
"Маха"нинг юзига пичоқ тортилган, бу эса ўғрилар оламида аввалги хўжайинга "сен энди ҳеч ким эмассан" деб айтилганликдан дарак беради", — дейилган эди нашр хабарида.