Тошкентда қидирувдаги қуролланган хавфли жиноятчи қўлга олинди

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг ёнидаги спорт сумкасида пневматик винтовка, овчилар пичоқлари ва металл таёқ бўлган

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Тошкентда ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ёнидаги спорт сумкасида пневматик винтовка, овчилар пичоқлари ва металл таёқ бўлган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Podrobno.uz.

Ниқобли эркак - Sputnik Ўзбекистон
"Қора ниқоблилар": Тошкентда ёш жиноятчилар тўдаси қўлга олинди

"Текширув жараёнида қўлга олинган шахс Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда қатор жиноятлар содир этганлиги учун қидирувда бўлганлиги аниқланди. Хусусан, у 12 август куни Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи аёлга нисбатан босқинчилик қилиб 2 минг долларлик олтин тақинчоқларини олиб қўйган" — деб маълум қилган Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ тергов бўлими ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-(Босқинчилик) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди.

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0