Жасурбек Иброҳимовнинг онаси ўғли ўз ўлими олдидан нима деганини айтди

© Podrobno.uzВ Ташкенте студент скончался от избиения
В Ташкенте студент скончался от избиения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи суд мажлисида судьялар оила ва жабрдийданинг адвокатлари келтирган маълумотларни тингладилар, Жасурбекнинг яқинлари сўзларига кўра, йигитни гуруҳ бўлиб уришган, демакки жазо ҳам бир кишигагина берилиши керак эмас

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Куни кеча Тошкент шаҳрида Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Жасурбек Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон
Прокуратура Жасурбек Иброҳимов иши бўйича терговни тугатди
Суд пойтахтдаги Миробод туман судида очиқ тартибда бўлиб ўтди ва уч соатча давом этди. Судланувчилар курсисида фақатгина ўн саккиз яшар Исломбек Тўлаганов бўлган. Тўлаганов Жиноят кодексининг 104 моддаси 3 банди (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ва бу орқали жабрланувчининг ўлимига сабабчи бўлиш) бўйича айбланмоқда.

Жиноятни содир этган вақтда гумонланувчи ҳали 18 ёшга тўлмаган бўлган, шу боис, жабрланувчи томоннинг адвокати Лола Исмоилованинг сўзларига кўра, Исломбекни энг кўпи билан 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси кутмоқда.

Ҳалок бўлган йигитнинг қариндошлари жанжалда уюшган гуруҳ иштироки ҳақида айтиб, бунда қатъий турган бўлсаларда, Исломбек Тўлаганов ушбу жиноий ишда ягона иштирокчи сифатида қатнашмоқда.

Ўз навбатида айбланувчи томон Жасурбек ўлимида айнан унинг курсдоши Исломбек Тўлаганов айбдор деган айбловларга қарши. Уларнинг сўзларига кўра, фожиа юз беришига жабрдийдага ўз вақтида кўрсатилмаган тиббий ёрдам сабаб бўлган.

Суд мажлисида Жасурбекнинг онаси Нилуфар Алиева сўзга чиқди.

Жасурбек Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон
Жасурбек Ибрагимов хотирасига видеоролик яратилди
Аёл кўзида ёш билан ўша машъум кунларда, яъни ўғли калтакланганидан сўнг юз берган воқеаларни бирма-бир ёдга олди.

Жасурбек бешта операцияни бошдан кечирган, шифокорлар уни олиб қолиш учун жон-жаҳд билан курашган бўлсаларда, аммо олинган жароҳатлар ўта оғир бўлган…

Жасурбекнинг сўзларидан она ўз ўғлини олти киши калтаклаганини билиб олган: икки нафари курсдоши, икки нафари параллел курсдошлари ва қолганлари учинчи курс талабалари бўлишган. "Бунга гувоҳлар ҳам бор", деб айтган Алиева.

"Ўғлим аввалига уни калтаклашганини тан олмади. Бизга "йиқилдим" деб айтди. Аммо кейин уни кўрикдан ўтказган шифокорлар жароҳатлар сабабларини аниқлашгач, милицияга хабар беришди. Мен Жасурбекни саволга тутиб, ундан аслида нима рўй берганини, уни ким бу қадар калтаклаши мумкинкинлигини сўрай бошладим. Оқибатда у ҳаммасини тан олди ва барча исмларни айтди", — деди суд залида Жасурбекнинг онаси.

Она шу пайтгача ўғли берган бир саволни ҳеч унутолмаётганини айтган.

Алиеванинг сўзларига кўра, Жасурбек ўз ўлими олдидан: "Ойижон, қайси гуноҳим учун улар мени бу куйга солишди?", — деб сўраган.

Ўз навбатида адвокат Лола Исмаилованинг таъкидига кўра, ўсмир коллежда тартибсизликларга бош бўлган аллақандай бир гуруҳга бош эгишни хоҳламагани учун жабр кўрган бўлиши мумкин. Жасурбекни шафқатсизларча калтаклаган йигитлар ўша гуруҳ аъзолари бўлган.

"Ахир у сахий, иқтидорли йигит эди, гуруҳ ёқимтойи бўлган, спорт билан шуғулланган, гуруҳ ва коллеж ҳаётида фаол иштирок этган, қизларга ёрдам берган. Хусусан, мана шу учун ҳам у безорилар эътиборини ўзига жалб қилган бўлиши мумкин. Хулиганлар уни "синдиришни" хоҳлашган, Жасурбек эса уларга бош эгишдан бош тортган ва шу учун ҳам жабр кўрган", — деб тушунтирган журналистларга аёл.

Иброҳимов Жасур - Sputnik Ўзбекистон
Талаба Ибрагимовга берилган синф раҳбари тавсифномасида нималар баён этилган?

Адвокат Исмоилованинг фикрича, бу ишда жиноят содир этилгани тўғрисида органларга хабар қилмагани учун тиббиёт коллежи ходимлари ҳам жазога тортилиши даркор.

Хусусан, гуруҳ декани ва куратори рўй берган ҳодисадан хабардор бўлишган, аммо ҳеч қандай чора кўришмаган. Бундан ташқари, адвокатлар Жасурбекни калтаклашда қатнашган болаларнинг ота-оналарини ҳам муносиб тарбия бера олмаганликлари учун жавобгарликка тортишни режалаштирган.

Нилуфар Алиева суд мажлиси давомида яна бир гапни ёдга олди. "Коллеж декани бўлиб ўтган воқеалардан сўнг ўтказилган мажлисда имкониятни бой бермай "Жасурбек энди йўқ, энди унга ёрдам бера олмаймиз, биз эса коллеж шаънини ҳимоя қилишимиз керак", деб айтганини сўзлаб берди.

Ҳодиса юз берган жой яқинида ўрнатилган кузатув камералари айнан ўша куни ишламаган. Бу ҳолат ҳам жиноят юзасидан суриштирув олиб борилишини мураккаблаштирмоқда.

Кейинги суд мажлиси 29 сентябр куни бўлиб ўтади. Энди суд жараёнида жиноий ишнинг бош фигуранти — Исломбек Тўлагановнинг далиллари эшитилади.

Янгиликлар лентаси
0