ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Яқинда ҳалок бўлган тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимов хотирасига дўстлари ва курсдошлари томонидан видеоролик яратишди.
Эслатиб ўтамиз, ўн етти яшар Жасурбек Ибрагимов 3 май куни курсдошлари — Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабалари томонидан аёвсиз калтакланган. Кўпсонли операциялардан сўнг у 1 июнь куни тезкор ёрдам Республика марказининг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмган. Ўсмирнинг ҳалок бўлиши иши бўйича жиноий иш қўзғатилган, ҳодиса омма орасида шов-шувларни келтириб чиқаргач, тергов ишлари республика прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.
Ҳодиса бўйича асосий гумондор — Исломбек Тўлагановнинг кўрсатмалари бўйича, муштлашув келиб чиқишига Жасурнинг ўзи сабабчи бўлган. Тўлагановнинг сўзларига кўра, Жасур унинг қўл ва оёқларига келиб урилган ва ҳаётига нуқта қўйган жароҳатларни айнан шу тарзда олган.