Талаба Ибрагимовга берилган синф раҳбари тавсифномасида нималар баён этилган?

© Podrobno.uzИброҳимов Жасур
Иброҳимов Жасур - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Жасурбек Ибрагимов тўғрисида Юнусобод тумани 5-сонли мактаб ўқитувчилар мурожаати ва унинг синф раҳбари тавсифномаси пайдо бўлди. Мурожаатда ўқитувчилар барча алоқадор бўлган идоралардан ушбу жиноят ишини ҳар томонлама тўлиқ тергов қилиниши сўралган

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Жасурбек Ибрагимов тўғрисида Юнусобод тумани 5-сонли мактаб ўқитувчилар мурожаати пайдо бўлди. Бу ҳақда "Подробно.уз" хабар берди.

Ушбу мурожаатда ўқитувчилар барча тегишли идоралардан мазкур жиноят ишини тўлиқ хар томонлама тергов қилинишини сўрашган.

Мурожаатда шундай дейилади:

"Ўқитувчилар таркиби ижтимоий тармоқда Ибрагимов Жасур ўзи муштлашишни бошлаганлиги тўғрисида билдирилган салбий фикрларга биз мутлақо норози. Ибрагимов Жасур бизни кўзимиз олдида катта бўлган. Хулқи ва ўқиши бўйича унга ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаган. Жасур тинч, кўнгилчан ва жуда масъулиятли ўқувчи бўлган".

Ўзбек милициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Талаба Ибрагимовнинг ўлимида ким айбдор: тергов мужмал аҳволда

Шунингдек, мурожаатда Ибрагимов Жасур тўғрисида унинг синф раҳбари И.Фильченко (ҳозирги кунда Россия Федерациясида яшовчи) тавсифномаси келтирилган.

Тавсифномада шундай дейилади:

"Ибрагимов Жасурбек 5-сонли мактабда 5 синфдан 9 синфгача ўқиган. Ўқиш даврида ўзини иқтидорли ва масъулиятли ўқувчи сифатида намоён этган. Барча фанлар бўйича яхши ўқиган, математика, физика ва кимё фанларини яхши кўрар эди. Жасурбек тарбияли, ўқитувчилар ва синфдошларга ҳурмат билан муносабатда бўлган. Унинг хулқи бўйича ҳеч қачон эътирозлар билдирилмаган. Тенгдошлар орасида ҳурматга эга бўлган. Ўқиш даврида фақат намунали хулққа эга бўлган. Мактаб барча тадбирларида фаол иштирок этиб, топшириқларга жиддий ёндошган. Меҳнатсевар, спорт билан шуғулланиб, жисмонан бақувват ва тарбияли бўлган. Жасурбек ҳақиқий инсон, кўнгилчан ва меҳрибон бўлган. Жасурбек ота-онаси унинг тарбиясига кўп эътибор беришиб, барча ишларда унга кўмак бериб келишган. Оилада муҳим яхши бўлган", — деб ёзилган тавсифномада.

5-сонли мактабнинг барча ўқитувчилари тавсифномада келтирилган фикрларга қўшилишлари айтилган.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Талаба Иброҳимовнинг ўлими бўйича жиноят иши юзасидан айбланувчи ҳибсга олинди

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 май куни П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган Ибрагимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳати олиб, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик шифохонасига ётқизилган ва олган тан жароҳатлари натижасида 2017 йил 1 июн куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тўпланган далиллар мажмуи асосида И.Тулаганов айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинди ва унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0