Талаба Иброҳимовнинг ўлими бўйича жиноят иши юзасидан айбланувчи ҳибсга олинди

© PixabayЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги вақтда Боровский тиббиёт коллежи ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан сўроқ қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Боровский тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасур Иброҳимовнинг ўлими бўйича жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ИИББ коллеж талабаси ўлими бўйича тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди

2017 йил 3 май куни П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган Иброхимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳати олиб, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик шифохонасига ётқизилган ва олган тан жароҳатлари натижасида 2017 йил 1 июн куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ўзбек милициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Талаба Ибрагимовнинг ўлимида ким айбдор: тергов мужмал аҳволда

Жиноят иши 2017 йил 4 июн куни Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига қабул қилинган.

Тўпланган далиллар мажмуи асосида И.Тулаганов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинди ва унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда жиноятга алоқадор шахслар доирасини аниқлаш юзасидан тегишли тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0