Ўзбекистонда судьялар устидан назорат кучайтирилади

© fotoliaҚонун ва одил судлов рамзлари
Қонун ва одил судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда судьяни тайинлашда у фаолият олиб борган ҳудудда яшаётган аҳолининг, хусусан, судга иши тушган одамлар, кенг жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинмоқда

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Судьяларнинг олий малака ҳайъати ва судьялар малака ҳайъатларининг 2017 йилнинг ўтган давридаги ишлари, соҳадаги муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида судьялар томонидан одоб-ахлоқ кодексига риоя этиш устидан назоратни кучайтириш зарурли таъкидланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 100 минг доллар пора олган судья 12 йилга қамалди
Эслатиб ўтамиз, 13 июн куни ўтказилган суд тизимига бағишланган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Юксак маънавий-ахлоқий савияга эга бўлмаган юрист кадрлар ҳеч қачон судья лавозимига тайинланмаслиги керак. Адолат ва маънавият — ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалардир. Маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди", — деб таъкидлаган эди.

Судьяларни танлаш ва лавозимига тайинлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ана шу талаблар асосида фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Судьяларнинг олий малака ҳайъати, шунингдек, судьяларнинг малака ҳайъати раислари, аъзолари ва котиблари иштирок этган тадбирда асосий эътибор 2017 йил 13 июнда суд тизими ходимлари билан учрашувда Мирзиёев қўйган вазифалар ижросига қаратилди.

Судьялик лавозимларга номзодлар энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан танлаб олинмоқда. Судьяни кейинги муддатга тайинлашда унинг суд қарорларини қонуний ва адолатли чиқарганлиги, ишда қатнашган томонларнинг важларини синчиклаб, холис ва беғараз ўрганиб тўғри хулоса бериши таҳлил қилинмоқда. Судья фаолият олиб борган ҳудудда яшаётган аҳолининг, хусусан, судга иши тушган одамлар, кенг жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олинмоқда.

Суд раислари ўз фаолияти юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бермоқда. Улар томонидан берилаётган тавсифнома Судьялар олий кенгаши учун судья фаолиятига баҳо беришда асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Судья болғачаси - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона судьялари вилоят халқи олдида қасамёд қилдилар
Йиғилишда судьялар олий малака ҳайъати ва судьялар малака ҳайъатларининг ҳисоботлари тингланди. Биринчи марта судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар захирасига киритиш учун тавсия этилаётган шахсларни ўрганишда йўл қўйилган камчиликлари, судьялик қасамёди ва судьялар одоб-ахлоқи кодексига риоя этилиши устидан назоратни сусайтирганликлари танқид қилинди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда кенг жамоатчиликни жалб қилиш орқали малака ҳайъатлари томонидан судьялик лавозимига ҳар томонлама етук, малакали, меҳнат фаолиятида бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган номзодларни бўш ўринларга муқобиллик асосида тавсия этиш, судьяларнинг билим ва кўникмаларини ошириш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0