ТОШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар судьяси бўлиб ишлаган Анваржон Зияевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд ҳукмини чиқарди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Ўтган йили МХХ тезкор ходимлари томонидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судьяси Анваржон Зияев пора тариқасида 100 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинган.
"Судья Зияев чиқарилган суд ҳукмини ўзгартириш ва жиноят иши материалларини қўшимча терговга юбориш учун юз минг долларни талаб қилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси мансабга совуққонлик билан қараш, 210-моддаси пора олиш, 231-моддаси адолатсиз ҳукм чиқариш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов амалга оширилган", — деб таъкидлади МХХ вакили.
Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Олий суди томонидан кўриб чиқилиб, Анваржон Зияевга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.