ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп қатор мамлакатлар фуқаролари учун Америкага киришни чеклаш тўғрисида фармон имзолаган эди. Эндиликда Қўшма Штатларга кириш чекланган давлатлар рўйхатига Венесуэла, КХДР ва Чад киритилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Оқ Уйдан келиб тушган баёнот асосида.
Венесуэла, КХДР ва Чад давлатларига нисбатан киритилган тақиқ 18 октябрдан кучга киради.
Рўйхатдаги еттита (Венесуэладан ташқари) давлат фуқаролари учун иммиграция визалари бўйича кириш музлатилган. Венесуэла учун тақиқ фақатгина қатор муассасалар раҳбарлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда бизнес ва сайёҳлик визаларига эга шахсларга жорий этилган.
Қолган мамлакатларга келсак, Чад, Ливия ва Яман фуқароларига туристик ва ишбилармонлик билан боғлиқ ташрифлар учун визалар берилмайди. Шимолий Корея ва Сурия фуқароларига АҚШга кириш тўлиқ ман этилган.
18 октябргача виза оладиган дипломатларга ва айни вақтда иммигрант ёки қочқин мақомига эга шахсларга ушбу тақиқлар жорий этилмайди.
АҚШ президенти Трамп ўз варорини иммигрантларни хавфсиз саралаб олиш мумкинмаслиги билан изоҳлаган.
"Менинг биринчи галдаги вазифам — Америка хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Биз хавфсиз саралашни таъминлай олмайдиган шахсларни ўз мамлакатимизда қабул қилмаймиз",- деб ёзган у Twitter даги аккаунтида.
Оқ уйнинг расмий баёнотида КХДР ва Венесуэла Америка ҳукумати билан виза масалалари бўйича ҳамкорлик қилмагани учун тақиқлар рўйхатидан ўрин олишгани таъкидланган.