АҚШ 6 та мусулмон давлат фуқароларига виза бериш бўйича янги мезонларни қабул қилди

© AFP / SAUL LOEB Президент США Дональд Трамп подписывает распоряжение, отменяющее Транс-Тихоокеанское партнерство
Президент США Дональд Трамп подписывает распоряжение, отменяющее Транс-Тихоокеанское партнерство - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги мезонлар АҚШнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига чоршанба куни юборилган

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. АҚШ маъмурияти аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат бўлган 6 та давлат фуқаролари ва барча қочқинларга виза бериш бўйича янги мезонларни қабул қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев дин уламолари билан учрашувда Трамп сўзларидан иқтибос келтирди

Хабарда таъкидланишича, бундай чора тегишли даъвогарларга визани фақатгина АҚШда яқин оилавий ёки иш алоқаларга эга бўлсагина беришни назарда тутади. Улар АҚШда ота-онаси, эри ёки хотини, катта ёшдаги фарзандлари ёки ака-ука ҳамда опа-сингиллари яшашини ҳужжат билан исботлаб беришлари талаб этилади. АҚШ визаси берилишида ўзоқ қариндошлар эътиборга олинмайди.

Шунингдек, янги мезонлар АҚШнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига чоршанба куни юборилган.

АҚШ олий суди душанба куни Дональд Трампнинг миграция қарори бўйича ишни эшитишга рози бўлди. Кўриб чиқиш ушбу ҳужжатни тўсиб қўйган қуйи поғонадаги судьяларнинг кўпчилик қарори билан вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Суриялик қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиш ва Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Йемен, Ливия ва Сомали фуқароларини 90 кунга АҚШга киришини чекловчи қарор қабул қилган эди. Миграцияни чекловчи ушбу қарор дунёнинг айрим мамлакатларида ва АҚШнинг кўпгина штатларида норозиликлар келтириб чиқарган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0