ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп яна бир бор "хавфли" мамлакатлардан фуқароларга киришни таъқиқлаш зарурлигини таъкидлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Тўппа-тўғри, бизга бизнинг одамларимизни ҳимоялашда ёрдам бермайдиган сиёсий атама эмас, балки аниқ хавфли давлатлардан фуқаролар киришини чекловчи қонун керак", — деб қайд этган Америка президенти ўзининг Твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, олтинчи март куни Трамп Америкага Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги олтита давлатдан фуқаролар киришини таъқиқловчи янги фармонни имзолаган эди. Америка маълумотларига кўра, ушбу давлатлар террорчиларга ёрдам беради ёхуд уларга бошпана тақдим этиб келмоқда. Рўйхатга Судан, Сурия, Эрон, Ливия, Сомали ва Яман давлатлари киритилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.