ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Америка Қўшма Штатларига сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига бу фармон тегишли эмас, деб хабар қилинган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайтида.
Ўзбекистон фуқаролари шунингдек, "Суҳбатсиз визага мурожаат этиш дастури"да иштирок этишлари мумкинлиги айтиб ўтилган.
27 январь 2017 йилда эълон қилинган фармон Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман мамлакатлари фуқаролари учун виза берилишини вақтинча тўхтатиб туришни назарда тутади.
"Агар сиз юқорида санаб ўтилган давлатлардан бирининг фуқароси бўлсангиз ёки икки фуқароликка эга бўлсангиз, илтимос, виза суҳбатини белгиламанг ва ҳеч қандай виза тўловларини амалга оширманг. Агар сиз суҳбатга қириш кунини аввалроқ бегилаб қўйган бўлсангиз, ушбу суҳбатга келманг, чунки биз сиз билан виза суҳбатини ўтказа олмаймиз", — деб огоҳлантирган элчихона.
Шуни назарда тутиш лозимки, расмий ҳукумат мақасадлари, белгиланган халқаро ташкилотлар номидан расмий иш юзасидан ёки Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига оид расмий мақсадлар билан боғлиқ сафарлар учун ёки муайян мулозимларга ушбу фармон шартлари тааллуқли эмас.