Саидов: Human Rights Watch Ўзбекистонда ҳозирча офис оча олмайди

© Sputnik / Михаил Фомичев / Медиабанкка ўтишПресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека»
Пресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етти йил аввал Ўзбекистон Олий суди Адлия вазирлигиннг HRWнинг Тошкентдаги ваколатхонасига барҳам бериш ҳақидаги аризасини қаноатлантирган эди

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Human Rights Watch Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳозирча Ўзбекистонда ўз фаолиятини тиклай олмайди, деб хабар қилди инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази директори Акмал Саидов.

Глава МИД Абдулазиз Камилов отвечает на вопросы узбекистанцев - Sputnik Ўзбекистон
Human Rights Watch каби ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкин
Саидовнинг сўзларига кўра, бу етти йил олдин Ўзбекистон Олий судига HRWнинг Тошкентдаги ваколатхонасига барҳам бериш ҳақида Адлия вазирлиги томонидан берилган  арзномага боғлиқ.

"Ваколатхонанинг очилиши масаласига келсак, Ўзбекистон Олий судининг 2011 йилда чиқарилган қарори бор, уни ҳеч ким бекор қилмаган. Табиийки, бу энг олий инстанция, биз бу масалани Адлия вазирлигида ҳуқуқий томонлама ҳал этишимиз керак", — деб таъкидлаган марказ раҳбари.

Саидовнинг сўзларига кўра, бу ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот аъзолари мамлакатга эркин ташриф буюра олмайди, дегани эмас.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон HRW делегациясини қабул қилишга тайёрлигини айтган ва шундан сўнг ташкилот мамлакат пойтахтига ташриф буюрган эди.

ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов: Human Rights Watch августда Тошкентга келади

Ташриф доирасида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалалари ва бу жараёнда ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари роли борасида муҳокамалар бўлиб ўтган.

Human Rights Watchнинг Тошкентдаги офиси 1996 йилда очилган. Халқаро ташкилот республикада инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатларни кузатган ва таҳлил қилган. 2010 йилнинг декабрида Адлия вазирлиги HRWнинг мамлакатдаги ваколатхонасини йўқ қилишни сўраб, Ўзбекистон Олий судига арзнома йўллаган. 2011 йилнинг июн ойида ушбу арзнома қаноатлантирилган.

Янгиликлар лентаси
0