Мирзиёев Трамп маъмуриятининг Афғонистонга оид даъватини қўллаб-қувватлади

© Пресс-служба Президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев выступил на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН
Шавкат Мирзиёев выступил на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари, биринчи навбатда, Афғонистондаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилиши керак", - деди Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. 19 сентябр куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида ўз ишини бошлаган Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев қўшни Афғонистон муаммосига тўхталиб ўтди. РИА Новости хабарига асосан.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на Генассамблее ООН - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев БМТда диний бағрикенглик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш таклифини киритди

"Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир", — деди Шавкат Мирзиёев.

Бу борада Мирзиёев АҚШ президенти жаноб Дональд Трамп маъмуриятининг Афғонистон билан қўшни мамлакатларга йўналтирилган, афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш даъватини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

"Музокаралар афғонистонликларнинг ўзлари ҳал қилувчи ўрин тутадиган ҳолда, Афғонистон ҳудудида ва БМТ шафелигида ўтиши лозим. Донишманд афғон халқи ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал қилишга ҳақлидир", — деб таъкидлади Мирзиёев.

Макет площади Регистан, подаренный Мирзиёевым ООН - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон туҳфаси: Регистон майдони макети БМТ штаб-квартираси безагига айланди
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига, унинг транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга, миллий кадрларини тайёрлашга катта ҳисса қўшмоқда ва бундан кейин ҳам ҳисса қўшиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда вазият охирги ойларда кескин ёмонлашди. Мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларини забт этган "Толибон" ҳаракати энди йирик шаҳарларга ҳужумга ўтди. Мамлакат ҳудудида ўтган йилларга нисбатан "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси таъсири ўн бараварга ортди.

БМТ маълумотларига кўра, фақат охирги уч ой ичида Афғонистонда тинч аҳолининг 715 нафари ҳалок бўлган ва 1,5 мингга яқини жабрланган.

Янгиликлар лентаси
0