АҚШ компаниялари Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга оширади

© Пресс служба президента РУзПрезидент Республики Узбекистан встретился с представителями деловых кругов Америки
Президент Республики Узбекистан встретился с представителями деловых кругов Америки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка - Ўзбекистон савдо палатаси вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорликда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев АҚШга ташриф буюради

Учрашувда Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, "Женерал Электрик" компанияси президенти Рон Полетт, "Ханивелл" компанияси президенти ва ижрочи директори Ражив Гаутам, "СиЭнЭйч Индастриал" компанияси вице-президенти Стивен Надерни, "Дир энд Компани" компанияси президенти Жеймс Филд иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Кэролин Лэмм билан суҳбатда Ўзбекистонда Маъмурий ислоҳотлар концепцияси қабул қилинганини, мазкур ҳужжат давлат бошқарувининг янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратиш, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уйғун фаолиятини ташкил этишга хизмат қилишини қайд этди.

Республикада валюта соҳасида бозор механизмлари жорий этилгани, савдодаги турли тўсиқлар олиб ташлангани, ишбилармонлик ва инвестиция муҳити янада яхшиланаётгани алоҳида таъкидланди.

Рон Полетт билан мулоқотда Ўзбекистон билан "Женерал Электрик" компанияси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, 2018-2025 йилларда Ўзбекистон газ транспорти тизимини техник янгилаш, модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини амалга ошириш таклиф қилинди. Ўзбекистонда гидроэлектр станциялари қуриш, замонавий тиббий ускуналар ва ёритиш мосламалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ТИВда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди

Стивен Надерни билан суҳбатда "СиЭнЭйч Индастриал" компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ўрим-йиғим, мелиорация ва йўл қурилишида қўлланиладиган, газда ишлайдиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари эътибор марказида бўлди.

"Ханивелл" компанияси президенти ва ижрочи директори Ражив Гаутам билан суҳбатда ўзаро ҳамкорликда нефть-кимё ва энергетика соҳаларида юқори технологияли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, авиация ускуналарини етказиб бериш борасида фикр алмашилди.

Жеймс Филд билан мулоқот чоғида "Дир энд Компани" компанияси билан алоқаларни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, республикада мева-сабзавотчилик ва узумчиликда қўлланиладиган трактор ва махсус техника воситалари ишлаб чиқариш, уларнинг эҳтиёт қисмлари тайёрлашни маҳаллийлаштириш, соҳага ихтисослашган тренинг маркази ташкил этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев 20 сентябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — АҚШ бизнес-форуми икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли келишувларга эришишда катта воқеа бўлишини таъкидлади.

Америка — Ўзбекистон савдо палатаси вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорликда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканини тасдиқлади.

Янгиликлар лентаси
0