ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв 18-20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради, президент матбуот хизмати хабарига асосан.
Нью Йоркда Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясининг 72 сессиясида иштирок этиб, умумий музокараларида нутқ сўзлайди. Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Анитониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди директори Кристин Лагард ва Жаҳон банки презхиденти Жим Ён Ким билан музокалар олиб боради ва БМТ сессиясига келган бошқа давлат раҳбалари билан учрашади.
Ўзбекистон президенти, шунингдек, Ўзбекистон – Америка бизнес форумида иштирок этишни режалаштирган.Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШнинг етакчи корхоналари савдо-иқтисодий, молия ва сармоявий соҳаларга доир бир неча шартномалар имзолаши кутилмоқда.